UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Португалия терма жамоаси Данияга қарши учрашувлар учун қайдномасини эълон қилди  0 08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  2 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  11 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  8 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  3 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  9 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  14 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  2 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  1 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  10 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  25 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  12

"Пахтакор" - "Насаф" учрашуви ҳаками Асимов қаерда хато қилгани айтилди — таҳлилчи гуруҳларнинг дастлабки расмий хулосаси Янгиликлар

"Пахтакор" - "Насаф" учрашуви ҳаками Асимов қаерда хато қилгани айтилди — таҳлилчи гуруҳларнинг дастлабки расмий хулосаси

Суперлиганинг 3-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидаги баҳсли ҳолатлар ва ҳакамлик борасида жуда кўплаб саволлар юзага келди.

Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва Назоратчилар Департаменти директори Маъмур Саидқосимов билан боғландик.

Табиийки савол ўйиндаги баҳсли ҳолатлар бўйича бўлди.

ЎФА Ҳакамлар ва Назоратчилар Департаменти директорининг сўзларига кўра, Суперлига учрашувларини ЎФА биноси ичида ҳакамлар департаментининг таҳлилий гуруҳи онлайн равишда кўриб боришади ва ҳакам қарорлари бўйича ўз хулосаларини беришади. Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмаган.

Ҳакамлар департаментидаги таҳлилий гуруҳ хулосасига кўра, "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувини бошқариб борган Азиз Асимов ўйиннинг 7-дақиқасида "Насаф" жарима майдончаси ичида юзага келган вазиятда адашган. Яъни, "Насаф" ҳимоячиси Маннонов Жалолиддин Машариповга нисбатан қоидани бузган, аммо Асимов мазкур вазиятни кўздан қочирган ва белгиланиши мумкин бўлган 11-метрлик "нуқта"ни кўрсатмаган.

Қолган вазиятлар, хусусан 11-дақиқадаги белгиланган пенальти тўғри деб топилган. Хулосага кўра, такрорий лавҳада тўп "Насаф" ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаевнинг қўлига теккани кўринган ва пенальти тўғри белгилангани айтилган.

Азиз Асимов томонидан учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда "Пахтакор"нинг ғалаба тўпи ҳам қоидаларга мос равишда киритилгани айтилди. ЎФА Ҳакамлар Департаментидаги таҳлилий гуруҳ хулосасида гол тўғри инобатга олингани таъкидланди.

Гол урилган вазият, яъни Акром Комиловнинг тўпни дарвозага тепиш чоғида "Пахтакор" футболчилари Марат Бикмаев ва Егор Кримец ўйиндан ташқари ҳолатда бўлмаган. Иккинчи эпизодда эса тўпга Бикмаев эмас, балки Эшмуродов ўйнагани айтилган.  Қўшимчасига, ўша вазиятда қанот ҳаками Расул Фозилов тўпга ҳимоячи ўйнаганини аниқ кўрганини таъкидлаган. Шу боисдан ҳам гол бўлганини қайд этиб ишонч билан майдон маркази томон югурган.

Шу тариқа мазкур учала баҳсли ва саволлар пайдо бўлган вазиятларга ЎФА Ҳакамлар ва Назоратчилар Департаментининг таҳлилий гуруҳ хулосасига кўра, "Пахтакор"нинг ҳар иккала голи ҳаққоний киритилган. Унгача бўлган вазиятда эса майдон эгалари фойдасига пенальти белгиланмаганлигида Азиз Асимов адашган холос.

Қайд этиш керакки, бу ЎФА Ҳакамлар ва Назоратчилар Департаментининг учрашувдан кейинги дастлабки хулосаси. Буни бизга мазкур бўлим раҳбари Маъмур Саидқосимов маълум қилди. Улар эса Спорт канали такрорий лавҳалари орқали вазиятга баҳо беришган.

Маъмур Саидқосимовга кўра, эртага мазкур ўйиндаги ҳакамлик ва вазиятлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Шунингдек, Маъмур Саидқосимовга нега марказий ўйинга малакалироқ ҳакам тайинланмади, деган савол билан мурожаат қилдик. Чунки айнан Асимов бошқарган 2017 йилдаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувида ҳам ҳакамларнинг, айниқса ён қанот ҳакамининг қўпол хатоси якунда катта машмашаларга сабабчи бўлгани эслатилди. Мутахассиснинг фикрига кўра, Азиз Асимов айни пайтда халқаро ўйинлардаги иши билан барчада илиқ таассурот қолдирмоқда ва унинг даражаси мазкур баҳс статусига мос тушади. Қўшимча сифатида, ўтган йилги Осиё ўйинлари финалида ҳам айнан Асимов ишлаган ва баҳсни жуда яхши бошқариб борган. Келажакда эса Азиз Асимов янада катта ўйинларда, хусусан ОЧЛдаги муҳим баҳсларда ҳам ишлашига ишонишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, учрашувдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Азиз Асимовнинг ишидан кўнгли тўлмаганини яширмади ҳамда ўйин ҳакам томонидан "бузиб" қўйилганини таъкидлади. Марказий баҳсларда малакали, салоҳияти ва даражаси юқори бўлган ҳакамлар қўйилиши мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди. Бердиев ўйиндан кейин кийиниш хонасида ёш футболчилар йиғлаб ўтирганини қўшимча қилиб, "Пахтакор" ўйинни бузиб қўйган ҳакамлар ёрдамига муҳтож эмаслигини айтди.

2017 йили Миржалол Қосимов ҳам айнан Азиз Асимов бошқарган ўйиндан кейин "Пахтакор" ҳакамлар ёрдамига муҳтож эмаслигини айтиб, ҳакамга инсоф тилаганди.


P.S. Қайд этиш керакки, такрорий лавҳаларда мазкур ҳолатлар бўйича аниқ фикр билдириш бироз қийин. Чунки такрорий лавҳаларда белгиланган пенальти ва иккинчи голдаги вазиятда тўпга ким ўйнагани аниқ кўринмаган. ЎФА Ҳакамлар ва Назоратчилар Департаменти хулосаси эса асосан ўша ўйин эфиридаги лавҳалар орқали чиқарилган. Сайтимиз операторлари томонидан тасвир олинган паллада белгиланган пенальтидаги ҳолат мавжуд. Эртага мазкур вазиятни ҳам "CA" объективидаги вариантини эътиборингизга ҳавола этамиз.


Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: -159   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика