"Пахтакор" - "Локомотив" учрашувининг бош ҳаками ўзгарди

Aslanov Jasurbek
18 сен 2018, 18:26
Бугун, 18 сентябрь куни "Пахтакор" ҳамда "Локомотив" ўртасида Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал учрашуви бўлиб ўтади.

PFL берган маълумотларга кўра, ЎФА ҳакамлар қўмитаси мазкур ўйин даражасини ва унга бўлган футбол жамоатчилиги эътиборини инобатга олган ҳолда Виктор Серазиддинов ўрнига ФИФА рефериси саналувчи Аҳрол Рисқуллаевни тайинланди. Қолган ҳакамлар борасида ўзгаришлар йўқ.

"Пахтакор" – "Локомотив"

Ҳакамлар: 
Аҳрол Рисқуллаев, Андрей Цапенко, Санжар Шоюсупов, Вадим Агишев.  

Назоратчи: 
Артём Арутюнов.  

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›