UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  9 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1

"Пахтакор Жуниор" лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

"Пахтакор Жуниор" лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

9 февраль, чоршанба куни "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида "Пахтакор Жуниор" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа "Пахтакор" футбол клуби ва “Junior Soccers Schools” иштирокида амалга оширилаётган бўлиб, “Пахтакор Жуниор” болалар ва ўсмирлар футбол мактабларини очишдан кўзланган мақсад "Пахтакор"нинг юртимиздаги брендини ўстириш, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Пахтакор Жуниор” мактаблари тармоғини яратиш, клуб академиясига  истиқболли ва иқтидорли ёш футболчиларни аниқлаш ва етказиб  бериш, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш ҳамда тарғиб қилишдан иборат. Лойиҳанинг асосий вазифалари – соғлом турмуш тарзини жорий этиш, футболни ривожлантириш ва ёш болаларни спортга кенг жалб этиш, мактаб ва мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний маданиятга қизиқишни ўстириш, чекка ҳудудлардаги иқтидорли болаларнинг эътибордан четда қолмаслиги таъминлаш саналади. "Пахтакор Жуниор" орқали энг иқтидорли болалар "Пахтакор" футбол академиясига танлаб олинади.



Дилшод Каримов ("Пахтакор" футбол клуби раиси ўринбосари): - Янги мавсумда "Пахтакор" таркибини ёшартириш, академияга кўпроқ аҳамият бериш ҳақида клубимиз раиси томонидан вазифа қўйилган. Иқтидорларни кўпроқ излаб топиш мақсадида "Пахтакор Юниор" лойиҳаси ишга туширилмоқда. Бу орқали нафақат Тошкент шаҳри, балки бутун мамлакат бўйлаб ёшлар ва болаларни футболга жалб қилиб, улар орасидан энг яхшиларини академияга танлаб олишга интиламиз. Юртимизда спорт ва футболни оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шунга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз. Ҳозирча ушбу мактаблардан 4таси Тошкент шаҳрида иш бошлайди. Тез орада бошқа ҳудудларда ҳам бу лойиҳа ишга туширилади. Бунинг ёрдамида "Пахтакор" футбол клубининг брендини янада кўтариш ҳам режаларимиздан ўрин олган.

- Ушбу мактабларда барча ёшлар футбол билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишади. Болаларни қамраб олиш чегераси каттароқ бўлади.




Шуҳрат Юсупов ("Пахтакор Юниор" лойиҳаси таъсисчиси):
- Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида мактаблар иш бошлайди. Босқичма-босқич лойиҳани кенгайтириб борамиз. Дастлаб Тошкент шаҳрини қамраб олишни режалаштирганмиз. Кейин эса бошқа ҳудудларда ҳам буни ишга туширамиз. Дастлабки мактаблар март ойида ишга тушиши кутилмоқда. Дастлабки лойиҳа пойтахтимиздаги "Дўстлик" боғи ҳудудида очилиши кутилмоқда.

- Талабдан келиб чиққан ҳолда ишлаймиз. Маркетинг таҳлилини кўриб чиқамиз. Биринчи босқичда 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларни жалб этмоқчимиз. Мураббийлар масаласига келсак, "Пахтакор" футбол клуби билан биргаликда фаолият кўрсатамиз. Мураббийлар номини эълон қилиб борамиз.




Олим Шокиров ("Пахтакор" ФК академияси директори): - Машғулотни қандай ташкил этиш ва ўтказиш борасида зарур қўлланмани тақдим этамиз. Академия қандай фаолият олиб бораётган бўлса, "Пахтакор Юниор" лойиҳасида ҳам шундай услубда ишланади. Барча ишлар ҳамжиҳат ҳолда олиб борилади.

- Тарбияланувчиларимизга кўпроқ эътибор беришни истаймиз. Фаолиятимизни ўзгартириб, янада кўпроқ иқтидорли футболчиларни асосий жамоа учун тарбиялаб беришни истаймиз.




Дилшод Каримов: - Аввалги йили кўплаб футболчилар "Олимпик" жамоасига берилди. Шу сабабли ёшлар таркибини кучайтириш имконияти бўлмади. Аввал академияда жой билан боғлиқ муаммо бор эди. Яқинда ётоқхона қуриб битирдик, ошхона бўйича муаммони ҳал қилдик. Яна академия фаолиятини яхшилаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Шуҳрат Юсупов: - Мактабларда футболчилар қандай шуғулланаётгани, ундаги кўрсаткичларни ота-оналар бевосита платформа орқали кузатиб боришлари мумкин бўлади. Махсус дастур ёрдамида уларнинг турли жиҳатлар бўйича қандай ўзгараётганини билиб олиш имконияти ҳавола этилади. Ва умуман машғулотларни ҳам бемалол кузатиб туришлари мумкин. Барча ишлар шаффоф йўлга қўйилади. Энг иқтидорли болалар текинга қабул қилинади. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга имтиёз тақдим этилади. Қолганлар учун эса хизмат пуллик бўлади. 


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика