
Машғулотларда "Циндао Жонун"дан ижарадан қайтган Шерзод Каримов ва жароҳатидан даволаниб улгурган Жора Оганесян ҳам иштирок этмоқда. Жамшид Искандеров эса гипсни ечдирди ва якка тартибда машқ қилишга киришган. Эртага "Нефтчи"га қарши назорат баҳси ташкил этилади. Учрашув Қибрайдаги база ҳудудида жойлашган машғулот майдонида соат 17:30да бошланади.