UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  0 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  0 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  4 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  3 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  4 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  9 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  16 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  1

“Пахтакор” - “Бунёдкор” ўйини қолдирилиши мумкин, агар… Янгиликлар

“Пахтакор” - “Бунёдкор” ўйини қолдирилиши мумкин, агар…

22 июнь куни олий лиганинг 13-туридан ўрин олган баҳсда “Пахтакор” ўз уйида “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб бориши йиллик тақвимда белгилаб қўйилган.
Аммо бу ўйин қолдирилиши мумкин. Бунга сабаб сифатида “Пахтакор”дан Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бештадан зиёд футболчи чақирилишини кўрсата оламиз.

Маълумки, Шуҳрат Мақсудов бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 21 ва 23 июнь кунлари Хитойда мезбонлар олимпия термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ўйинларга мураббий 23 нафар футболчи олиб кетишни мўлжаллаб турибди. Лекин ҳозирча Хитойга борадиган таркиб эълон қилингани йўқ.

Эътибор бериб қарасак, “Пахтакор”дан 9 нафар футболчи олимпиячиларимизга номзод экан. Булар - Акмал Турсунбоев, Муҳсин Убайдуллаев, Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Аббос Махситалиев, Игорь Сергеев, Абдулазиз Юсупов ва Тимур Ҳакимов. Булар 1993 ва 1994 йилда туғилган футболчилар.

ПФЛ томонидан чиқарилган регламентга кўра, миллий терма жамоага уч ва ундан зиёд, олимпия терма жамоасига эса беш ва ундан зиёд футболчини юборган клуб ўз ўйинини бошқа санага кўчириш имкониятига эга бўлади. Шундан келиб чиқиб, агар Мақсудов “Пахтакор”дан бешта футболчини оладиган бўлса, “Пахтакор” “Бунёдкор” билан кечадиган баҳсни бошқа кунга кўчиришни сўраб ПФЛга мурожаат қилиши мумкин. Агар клуб хоҳласа, албатта.  

Лекин иккинчи томондан бу учрашув биринчи давранинг охирги баҳси ҳисобланади ва клуб ҳам, ўйинчилар ҳам тезроқ ўйинни ўтказиб, танаффусга чиқишни хоҳлашади. Лекин бундай ҳолатда Шуҳрат Мақсудовнинг “Пахтакор”дан Искандеров, Козак, Сергеев, Ҳакимов, Машарипов каби нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эга футболчиларни чақирмаслиги лозим бўлади. Лекин иккинчи тарафдан Хитойга олимпиячиларимиз шунчаки боришмайди, балки иккита назорат баҳсида майдонга тушиб қайтишади. Агар Мақсудов жамоа олдига футболчиларни шунчаки кўрикдан ўтказиш эмас, балки ғалаба қозониш вазифасини ҳам қўядиган бўлса, унда кучли таркибни олиб кетишга тўғри келади. Шундай экан, қани кўрамиз, воқеалар қандай тус оларкин.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика