UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  5 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  78 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

«Пахтакор» билан чемпионлик, «Динамо» билан Олий лигада қолиш учун курашган Аднан Ораховац ҳақида Янгиликлар

«Пахтакор» билан чемпионлик, «Динамо» билан Олий лигада қолиш учун курашган Аднан Ораховац ҳақида

«Пахтакор»да ажойиб ўйинлар билан мухлислар қалбидан Боян Миладинович 2015 йилда жамоани тарк этди.

Унинг ўрнига клуб раҳбарияти черногориялик Аднан Ораховацни таклиф қилди. Эсласангиз, 2011 – 2013 йиллар оралиғида Санибал Ораховац исмли футболчи ҳам пойтахт жамоаси сафида ҳаракат қилганди. Аднан клубдаги илк мавсумидаёқ мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. "Шерлар"нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. «Пахтакор»да 2,5 йил ичида Олий Лигада 66 ўйинда 6 гол урди. 2017 йилда клубда катта ўзгаришлар юз бергани боис кўплаб футболчилар қатори жамоа билан хайрлашишга қарор қилди. Иккинчи даврада Ораховац «Динамо» клуби менежери Илҳом Шариповнинг таклифига биноан самарқандликлар сафига бориб қўшилди. Олий Лигада жон сақлаб қолиш учун жамоа тажрибали ҳимоячига эҳтиёж сезганди. Аммо, якунда барибир биринчи лигага равона бўлди. Натижада Ораховац ўзи учун бошқа жамоа топди ва Таиланднинг «Прачуап» жамоасига ўтди. Шу тариқа унинг юртимиздаги саргузаштлари поёнига етди. Ўтган мавсумда Таиланд жамоасида ҳамюртимиз Артём Филипосян билан биргаликда мамлакат кубоги соҳиби бўлди.


Бир неча йил аввал Аднан Ораховац билан ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


“Ўзим Черногория пойтахти Подгорица шаҳрида туғилганман. Футболга болалигимдан қизиқиш кучли бўлган. Отам ҳам профессионал футбол билан шуғулланган. Қолверса, амакимнинг ўғли Санибал Ораховац Черногорияда машҳур футболчилардан бири саналади. Ўз вақтида Португалия, Сербия чемпионатларида тўп тепган. «Пахтакор»да эса жароҳатлар сабаб ўзини кўрсата олмаган. Оиламизда футболчилар кўп. Биринчи ўзимни ярим ҳимоя, таянч ярим ҳимоясида синаб кўрганман. Охири ҳимояда қолдим.

Черногория ва Ўзбекистоннинг иқлимида ўхшашлик бор. Подгорица тоғлар орасидаги шаҳар. Иккала юртнинг одамлари меҳрибон ва самимий. Самарқанд эса тарихий шаҳар, буюк обидаларга бой макон.

«Будучност»да Миодраг Радулович қўл остида мамлакат чемпиони ва кубогини қўлга киритдик. Радулович «Пахтакор»да қисқа муддат ишлаган. Менга бу жамоа ҳақида яхши фикрларни билдирганди.

2015 йила айнан Санибалнинг илтимоси билан Тошкентга келдим ва «шерлар»нинг икки ҳафталик йиғинида иштирок этдим. Мураббийда ижобий таассурот қолдирдим шекилли шартнома имзоладик. Биз аҳил коллективга айландик ва шу йили чемпионатда биринчи ўринни эгалладик.


Мени Ўзбекистонда «Пахтакор»даги ўйинларим сабаб танилдим. Уч йил давомида Тошкентда истиқомат қилдим. Мана шу давр мобайнида жамоа аъзолари, раҳбарлари ва мухлислари билан бир оила бўла олдик. Орада яхши гаплар ҳам, ёмон гаплар ҳам ўтди. Ғалабалар, мағлубиятлар, ёрқин лаҳзаларни бошдан кечирдик. Чемпионлар Лигасида ўйнаш бахти насиб қилди. Мамлакат чемпиони бўлдим.

Жамоада янги мураббийлар штаби иш бошлади. Ҳар бир мураббий ўз услубига мос бўлган футболчилар билан ишлайди. Улардан ранжимаганман. Мен билан бирга Юритса Булят ҳам кетди. Орадан кўп вақт ўтмасдан «Динамо»дан чорлов қабул қилдим. Менинг имкониятларимни Илҳом Шарипов жуда яхши биларди. Боз устига Самарқандда жонкуяр мухлислар бор эди. Жамоадаги футболчилар билан тез келишиб кетдик. Ўзбекистон кубоги ярим финалига етиб бордик. Рақиблар биздан осонликча очко ололмасди.

Таиланд чемпионатида очиғи молиявий томондан яхшигина шартнома таклиф қилишди. Ўшанда Ўзбекистондаги айрим клублардан таклиф олганман. Бу ерда мўмайгина суммада маош ҳам тўлашади. «Прачуап» доим олдига юқори мақсадларни қўяди. Мана ўтган йили вазифани бажардик ва кубокда ғолиб чиқдик. Ҳомийлар жамоа учун пулни аямайди” ,- дейди Ораховац.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика