“Пахтакор” Арманистон жамоаси билан дуранг ўйнади. “Шерлар” таркибида U-23 терма жамоаси аъзоси дебют қилди
15 фев 2024 10:11
Янгиликлар
“Пахтакор” Арманистон жамоаси билан дуранг ўйнади. “Шерлар” таркибида U-23 терма жамоаси аъзоси дебют қилди
Кеча “Пахтакор” жамоаси Туркиядаги навбатдаги назорат учрашувида Арманистоннинг “Пюник”га қарши майдонга тушди.
Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. “Шерлар” сафидаги ягона голни 17 ёшли футболчи Саиднуруллаев Саидумар муаллифлик қилди. Шунингдек, ушбу учрашувда қишки трансфер ойнасида “Нефтчи”дан “Сурхон”га ўтган Владимир Назаров “Пахтакор” сафида дебют қилди.
Маълумот учун, Назаров “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Дарвозабон фаолияти давомида “Олимпик” ва “Нефтчи” сафида ҳаракат қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар