UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

"Пахтакор" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди Янгиликлар

"Пахтакор" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида ўнг қанотдан Шерзод Каримовнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Игорь Сергеев боши билан дарвозага йўллади - 0:1. Биринчи бўлимда бошқа гол урилгани йўқ. 

56-дақиқада Абдуллоҳ Ал Зори барибир гол урди, ўнг қанотдан узатилган тўпни Рибкин ва Ораховац қайтара олишмади, Зори боши билан тўп киритди - 1:1. Кейинги дақиқада яна ўша Абдуллоҳ Ал Зори чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига тўп узатди, Аднан Ораховац боши билан тўпни ўз дарвозасига кириб юборди -  2:1.

61-дақиқада Холид Кааби шериги оширган тўпни жарима майдонига кириб бориб дарвозага йўллади - 3:1. Орадан бироз ўтиб Холид Кааби Муҳаммад Ал Шлҳуб томонидан оширилган тўпни бўш дарвозага йўллаб дублга эришди - 4:1. Ўйинда бошқа гол урилмади ва "Пахтакор" сафарда йирик ҳисобдаги мағлубият аламини тотиб кўрди. 

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Ал Жазира" ўз уйида "Тракторсози"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.


Осиё Чемпионлар лигаси-2016
“АЛ ҲИЛОЛ” (Саудия Арабистони) - “ПАХТАКОР” (Ўзбекистон) 4:1

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Голлар:
Игорь Сергеев 31, - 0:1. Абдуллоҳ Ал Зори 56, - 1:1. Аднан Ораховац 57 автогол, - 2:1. Холид Кааби 61, - 3:1. Холид Кааби 79, - 4:1.

Ҳакамлар: Наваф Шукрулло, Ёсир Абдуллоҳ, Муҳаммад Салмон, Аммар Маҳфуз (барчаси Баҳрайн).
Назоратчи: Али Ҳамад Бадвави (БАА).
Комиссар: Талал Ал Сваилмийин (Иордания).

"АЛ ҲИЛОЛ": 1.Холид Шарахили, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 3.Карлос Эдуардо (6.Муҳаммад Ал Қарни, 75), 4.Абдулла Ал Зори, 5.Аҳмад Шарахили, 9.Аилтон, 10.Муҳаммад Ал Шлҳуб, 11.Абдулазиз Ал Давсари (15.Носир Ал Шамрони, 58), 14.Сауд Карири, 23.Квак Таэ Хви, 25.Файсал Дарвиш (19.Холид Кааби, 46)

Захира: 22.Фаҳад Ал Тхуаяян, 51.Гази, 16.Юсуф Ал Салим, 20.Ёсир Ал Қаҳтони.

“ПАХТАКОР”: 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 7.Азимжон Аҳмедов (5.Акбар Исматуллаев, 58), 8.Шерзодбек Каримов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 19.Суҳроб Бердиев (9.Жалолиддин Машарипов, 64), 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (29.Владимир Козак, 71)

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев 26, Жамшид Искандеров 87.



Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика