UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  5 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  4 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

"Пахтакор" афсоналари: Владимир Фёдоров Янгиликлар

"Пахтакор" афсоналари: Владимир Фёдоров

"Пахтакор" тарихида яна бир ўчмас из қолдирган футболчи, 1979 йилги авиаҳалокатда дунёдан ўтган Владимир Фёдоров фаолиятига тўхталамиз.

1955 йил Владимир Фёдоров Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида дунёга келган. Футбол ўйнашни Свердлов жамоа хўжалиги жамоасида бошлаган. Унинг отаси ҳам футболчи бўлган ва Ўртасарой ҳудудида футболни ривожлантиришга эътибор қаратган. Кейинчалик Тошкентда жойлашган Герман Титов номидаги мактаб-интернатга қабул қилинган. 1972 йил ўсмирлар терма жамоасидаги ўйинлари билан "Пахтакор" мураббийлари эътиборини тортган Владимир жамоага таклиф қилинган. Мураббий Вячеслав Соловьев уни дарҳол асосий жамоа сафида майдонга туширган. Ҳужумчи бу ишончни оқлаб, дебют баҳсида Пермнинг "Звезда" жамоаси дарвозасини ишғол этган. Ўша мавсум "Пахтакор" СССР чемпионати 1-лигасида ўйнаган. Кейинги беллашувда "Помир"га гол урган Фёдоров шу билан катталар орасида ҳам ўзини муносиб кўрсатган. Илк мавсумда у 7 голи билан ёдда қолган. "Пахтакор" олий лигага қайтгач, 1974 йил у ажойиб ўйин намойиш қилган. 9 тўп киритган ҳужумчи СССРнинг энг яхши футболчилари рўйхатидан ўрин олган. 1976 йил ушбу натижани такрорлаган.

Терма жамоадаги дебютини Владимир 1974 йил ўтказган. Ўшанда у Европа чемпионати саралаш ўйинида Ирландияга қарши захирадан туширилган. 1976 йил унинг фаолиятида энг яхшиларидан бирига айланган. Дастлаб ёшлар терма жамоаси таркибида Европа чемпионатида чорак финалда Франция, ярим финалда Венгрия мағлуб этилишига ўз голлари билан ҳисса қўшиб, дўсти Михаил Ан билан Европа чемпионлигини қўлга киритган. Июлда эса Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида бронза медалига эга чиққан. У футбол баҳсларида Олимпиада медалига эга ўзбекистонлик ягона футболчи ҳисобланади. Олимпиадада Фёдоров 4 учрашувда майдонга тушган.

Миллий терма жамоада эса Константин Бесковдан кейин Валерий Лобановский қўл остида 8 баҳсда ўйнаган. Кейинроқ Никита Симонян ҳам уни терма жамоага жалб қилишда давом этган. 1976 йилги ажойиб мавсумдан сўнг унга кўплаб жамоалардан таклифлар бўлишига қарамай, Владимир "Пахтакор" учун ўйнашда давом этишини маълум қилган.

СССР терма жамоаси таркибида у жами 18 беллашувда майдонда ҳаракат қилган. "Пахтакор" учун 188 баҳсда 58 гол муаллифига айланган. 2006 йил ўлимидан кейин "Шуҳрат" медалига лойиқ кўрилган.

Ҳужумдаги тез ва алдамчи ҳаракати, дарвозага тайёргарликсиз зарба бера олиши, жангчи характери, ўйинни ўзига олиши каби хусусиятлари уни бошқалардан ажратиб турарди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика