UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  0 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  3 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  19 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  20 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8

Павел Бугало: “Келажагимга ишонч билан қараяпман” Янгиликлар

Павел Бугало: “Келажагимга ишонч билан қараяпман”

Бунгача уч мавсум “Бунёдкор” дарвозасини қўриқлаган тажрибали посбон Павел Бугало “Локомотив”да маълум муддат ўйнаб, яна “қалдирғочлар” оиласига қайтиб келди.
Куни кеча дарвозабон мамлакат чемпиони билан шартнома имзолади. Унинг қайтишини клуб матбуот хизмати беэътибор қолдирмай, Бугалодан интервью олди.

- Павел, аввало кириб келаётган янги йил байрами билан муборакбод этмоқчиман. Айтингчи, “Бунёдкор”га қайтишингиз қандай амалга ошди?
- “Бунёдкор” сафида аввал уч мавсум ўйнаб, Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқдим ва чемпион бўлдим. Шунинг учун ҳам яна бу клуб аъзосига айланганимдан хурсандман. Бир пайтлар ҳозирда “Бунёдкор”нинг мураббийлар штабида фаолият юритаётганлар билан майдонда тўп тепганман. Шунинг учун ҳам клубдаги келажагимга ишонч билан қараяпман.

- Сиз – машҳур ва тажрибали дарвозабонсиз. Бироқ анчадан бери қитъа миқиёсидаги турларда иштирок этмадингиз. Осиё Чемпионлар лигасига қайтишингиз ва ушбу мусобақада муваффақиятли ҳаракат қилишингизга қандай қараяпсиз?
- Йиғинлар давомида ҳар ким ўз маҳоратини тўла намойиш қилишга интилади. Мураббийлар штабида танлаш имконияти бор. Албатта мен асосий таркибга лойиқ эканлигимни исботлашга ва клубнинг катта ғалабаларига ўз улушимни қўшишни истайман.

- Футбол – нафақат мухлислар қаршисидаги ўйин, балки майдон ташқарисидаги машғулотлардан ҳам иборат. Айтингчи, шу ёшингизда ҳам юқори спорт формасида туришни қандай уддалаяпсиз?
- Аввало, инсон ўз кун тартибига амал қилиши керак. Ёшинг улғайиб боргач, сен учун охирги имкониятлар берилаётганини ҳис қилиб яшаркансан. Шунинг учун эътиборимни машғулотларга қаратиб, ўз жисмоний ҳолатимни бир мароимда сақлашга интиляпман.

- Мухлисларнинг фикрича, йиллар давомида йиғган бой тажрибангиз билан “Бунёдкор”даги фаолиятингиз орқали ўзбек футболига кўп фойда келтирасиз.
- Мухлисларнинг бундай ишончини эшитиш ёқимли. Мен ўзимда бор маҳоратни ишга солган ҳолда “Бунёдкор”нинг учала мусобақада ҳам ғолиб чиқишига ҳаракат қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларни, жамоадошларим ва барча футболчиларни, мутахассис ва устозларимни кириб келаётган янги йил байрами билан қутлайман.

Дониёл Рўзимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика