Паулу Фонсека: "Мен учун у энг зўри"
03 ноя 2024 08:59
Янгиликлар
Паулу Фонсека: "Мен учун у энг зўри"
"Россонери" А Серия 11-тури доирасидаги беллашувда 1:0 ҳисобида зафар қучишди.
"Мен ҳар бир янги ўйинни ўзгача иштиёқ билан кутаман. "Реал" билан беллашув алоҳида аҳамият касб этади ва бошқаларидан муҳимроқ деб ўйламайман. Ҳар бир учрашув муҳим.
Бугун биз ғалаба қозонишимиз зарур эди, бу ерда ўйнаш доимо оғир. Баъзи вазиятларда бизга агрессия етишмади, айниқса биринчи бўлимда. Қанотда қийинчиликларга дуч келдик. Бироқ барча қийинчиликларга қарамай, биз характеримизни намойиш этдик ва вазиятлар ярата олдик.
Моратада вазият бўлмади дейиш нотўғри. Мен учун у ўйининг энг яхши футболчиси. У бугун майдондаги энг фойдали футболчи эди, унинг жамоа манфаати йўлида қилаётган иши эътирофга лойиқ", – деди Фонсека.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни миланликлар "Реал" билан ЕЧЛда куч синашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар