Пандев: "Моуриньо барчасини юзингизга айтадиган одам"
02 дек 10:00
Янгиликлар
Пандев: "Моуриньо барчасини юзингизга айтадиган одам"
"Интер" собиқ футболчиси Горан Пандев мураббий Жозе Моуриньо қўл остида тўп тепган даврларини ёдга олди.
"Осон бўлмаган. Ва Моуриньо етакчи эди, у ҳаттоки ишларимиз қовушмаган паллаларда ҳам бизни ҳимоя қиларди: биз чемпионликни "Рома"га бой бераётгандик, охирги куни Сиенада зафар қучганмиз.
У барчасини юзингизга айтадиган одам, шунингдек, у сизнинг онгингизга "кира олади".
Фаолиятим давомида кўплаб мураббийлар билан ишлаганман, лекин унга ўхшагани... Захирада қолиб кетганлар, уни майдонга тушганлардан кўра кўпроқ яхши кўришарди! Мен ҳали ҳам у буни қандай уддалаганини тушуна олмайман".
Фикрлар