UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  0 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  5 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  9 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  11 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  6 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  6 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3

Пайшанба - мухлис минбари. Ўзбек ўғли Равшан энг олий ҳакам Янгиликлар

Пайшанба - мухлис минбари. Ўзбек ўғли Равшан энг олий ҳакам

Мухлис минбари учун Ҳамиджон Тоҳиржонов томонидан битилган шеърни тақдим этамиз.
Ўзбекистонлик Халқаро тоифадаги футбол ҳаками Равшан Эрматовга   БАҒИШЛОВ

Дунё футболи ҳам берганидан тан,
Малайзиядаги йиллик анжуман,
Осий футболин аъёнлари жам,
Эътироф этилди тўрт карра бор ҳам,
Юксакка кўтарди нишонин маҳкам,
Ўзбек ўғли Равшан  Энг олий ҳакам.

Адолат, жасорат унда мужассам.
Маҳорат ва ғайрат унда жамулжам,
Майдонда олқишлар футбол фанат ҳам,
Равшандир Қитъада энг одил ҳакам.

Унда Мангуберди жасорати бор,
Амир Темур бобом қатъийлиги бор,
Улуғбек бобомнинг ўткир кўзи-ю,
Ўзбегим самимий хулқ одоби бор.

Унда алломалар донолиги бор,
Юзидан нур ёғар сиймолиги бор,
Халқимнинг пурмаъно ҳикматлари-ю,
Мард ўғлон, мададкор, ошнолиги бор.

Жам этмиш Ўзбекгим ҳислатларин кўп,
Самимий, ростгўйлик салобатин хўп,
Ҳалол, пок меҳнатин, саҳийлигию,
Қалб қўрин нияти, яхшилиги тўп.

Қанча таъриф этсак бўлмас адоғи,
Халқимнинг қувончи, ўчмас чароғи,
Ҳакамлик ижросин дунё тан олди,
Мухлислар олқишлар, битмас ардоғи.

Халқимнинг ниятин ижро этди у,
Юз йиллар орзусин адо этди у,
Бахт қуши бошига қўнмоғи аниқ,
Юртбошим дуосин бажо этди у.

Адолат, салобат унда мужассам,
Маҳорат, жасорат унда жамулжам,
Ҳакамни олқишлар футбол майдони,
Ўзбек ўғли Равшан Энг олий ҳакам.

Ҳамиджон Тоҳиржонов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика