UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  17 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

ЎзПФЛ саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлади Янгиликлар

ЎзПФЛ саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлади

Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бир ой вақт қолди.

 ЎзПФЛ болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида футбол академиялари учун бўлган талабни кучайтирганди. Энди биз соғлом ҳаёт тарзи учун курашаётган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлаймиз.

Унга кўра, Суперлиганинг 9 ва 10-тур беллашувларида жамоалар мазкур акция доирасида қатор тадбирларда иштирок этади. Саратонни енгиб ўтиш каби машаққат билан курашаётган жажжи қалбларни футбол мухлислари ҳам қўллаб-қувватлашлари мумкин. Юқоридаги турлар давомида ҳар бир стадионга хайрия қутилари ўрнатилади. Уларда йиғилган маблағлар эса ўша ҳудуддаги онкология марказларига ўтказиб берилади.



ЎзПФЛ мазкур акциянинг биринчи босқичини бошлаб берди. Бугун ташкилот ходимлари мамлакатнинг энг тажрибали ҳаками Равшан Эрматов билан Республика онкология илмий марказининг болалар бўлимига ташриф буюрди. Кўзни қувнатадиган даражада ширин болажонларга турли совғалар, футбол либослари, тўплар улашилди. Шунингдек, марказга моддий ёрдам кўрсатилди.



ЎзПФЛ ишчи гуруҳи саратонга қарши кураш олиб бораётган болаларнинг ёрқин ва соғлом келажакларига ишонади. Улар ҳар биримизнинг фарзандларимиз каби бахтли яшашга ҳақлидирлар. Юқоридаги акцияда иштирок этиш истагида бўлган мухлисларимиз стадионларга ташриф буюриб, болаларга юмшоқ ўйинчоқлар ёки имкон даражасида моддий ёрдам кўрсатишлари мумкин. Шунингдек, мазкур акция доирасида Суперлига клублари ҳамда уларда тўп сураётган футболчилар ҳам ўрнак кўрсатишларидан умидвормиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика