UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  0 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  2 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  3 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  10 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  5 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1

ЎзПФЛ раҳбари ва CАФА бош котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎзПФЛ раҳбари ва CАФА бош котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Теглар :  ПФЛ CAFA
Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CАФА) бош котиби Улуғбек Каримов ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев У20 Осиё кубогининг финал учрашуви арафасида учрашув ўтказди.

CAFA бош котиби 17-март куни Coca-Cola Суперлига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” марказий учрашувини стадионда кузатди. 18-март куни эса Лига офисига ташриф буюрди. Хабарингиз бор, айни вақтда CAFA тарихда илк бор ўзига аъзо ассоциацияларнинг миллий терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа ташкил қилиш ишлари билан банд. Режа амалга ошса, мазкур мусобақада 8 мамлакат миллий терма жамоалари иштирок этиши катта эҳтимол.       


ЎзПФЛ эса Марказий Осиё мамлакатлари профессионал футбол лигалари билан ҳамкорликда футбол клублари иштирок этадиган мусобақа сари босқичма-босқич яқинлашишни режалаштирган. Аввалроқ Лига бу режасини ОФК томонидан ташкил этилган Элит клублар мусобақалари ишчи гуруҳининг йиғилишида ҳам маълум қилганди. Эндиликда бу ғояни CAFA ҳам қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишини маълум қилди.


Маълумот учун, Лига кубоги юзасидан март ойи аввалида Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол лигалари ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Шунингдек, 2022-йилнинг июлида ЎзПФЛ вакиллари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Тожикистон лигаси вакиллари билан ҳам маслаҳатлашув ўтказганди. Мусобақа ташаббускори сифатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тез орада ўзининг дастлабки конкрет таклифини Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон лигаларига тақдим этади. Бошланишига клублар иштирокида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиши, кейинчалик у расмий мусобақага айланиб бориши кўзда тутилган. 


Ўз навбатида Лига CAFA ташкил этишни режалаштираётган миллий терма жамоалар иштирокидаги мусобақани ўтказиш юзасидан барча ёрдамга тайёр эканлигини билдирди. Айни вақтда Ўзбекистондаги стадионлар бундай масштабдаги мусобақаларни ўтказиш талабларига тўла жавоб беради. Қолаверса, миллий терма жамоанинг Ўзбекистондаги учрашувларини футбол мухлислари ҳам соғинган.


Ишонамизки, 2023-йил CАФА аъзо мамлакатлари ҳамда Марказий Осиё футбол лигаларининг ўзаро ҳамкорлиги янги босқичга чиққан мавсум сифатида тарихда қолади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика