UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Ўзингни айбла. "Реал" мавсумнинг биринчи "классико"сини бузгани ҳақида Янгиликлар

Ўзингни айбла. "Реал" мавсумнинг биринчи "классико"сини бузгани ҳақида

Теглар :  БарселонаРеал
Бир неча кун олдин ер аҳли кутган "классико" яъни "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва бу ўйинни таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Ҳар бир "классико" олдидан мухлислар, мураббийлар, мутахассислар ва футболчилар таҳмин қилишдан чўчийди. Бу борада фақат энг ашаддий мухлислар ўз жамоасининг ғалаба қозониши ҳақида айтиши мумкин.


"Реал"нинг мавсумни бошлаши жуда ажойиб бўлди, аммо уларнинг ўйинидаги етишмовчиликлар тез-тез кўрина бошлади: Футболчиларнинг аксарияти майдондаги ролини тушунмай, автопилотда ҳаракат қилишди, уларнинг бахтига Кейлор Навас бор экан. "Мадрид"нинг ҳақиқий юзи "классико"да очилди. 


Ҳар доимгидек ўйиндан олдин интирига бор эди: Хатто энг дангаса мухлис ҳам "классико"дан олдин жамоалар таркиби билан қизиқди, аммо бу баҳсдан олдин қизиқ вазиятлар бўлди. "Барселона" етакчиси Лионель Месси майдонга туша оладими? Елкасининг жароҳатини янгилаб олган "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамосчи? Натижада иккаласи ҳам майдонда пайдо бўлди: Испаниялик ўйин бошида, аргентиналик - сўнгги ўттиз дақиқаликда.


Бенитес ўйин стартида BBC ва Хамесни майдонга тушириб ҳужумкор ўйин тарафдори эканлигини исботламоқчи бўлди. Тянч ҳудудига Модрич Кроос ёрдамида жавоб бериши лозим эди. Аслида Рафа баҳс бошида Каземирони майдонга тушириб, иккинчи бўлимда ўйинни колумбиялик билан кучайтиргани яхши эди, аммо мураббий бошқача фикрлади. Бу тактиканинг салбий натижаси тезда кўринди - "Реал" бу ўйинда тўлиқлигича майдон марказини бой берди. Ҳаммаси аниқроқ кўриниши учун ушбу суратга назар ташлашнинг ўзи етади.


"Реал"нинг ҳужумкор тактикасига қарамасдан, "Қироллик клуби" футболчилари олдинда фаол бўлишни истамаётгани кўриниб турган эди. Хатто сўнгги "классико"даги каби кучли прессинг ҳам бўлмади. Тезкор гол эса майдон маркази ва Рамосга салом йўллади. Рамос хатога йўл қўйиши мумкин, аммо у жамоанинг руҳини кўтариб, футболчиларни олдинга бошлаши керак эди, лекин сардор бу ишни бажара олмади.

"Биз ҳужумкор ўйин услубидан фойдаланмоқчи эдик. Мақсадимиз, бу ўйинда юқори даража ва керакли тажрибага эга бўлган футболчилардан фойдаланиш эди" - дейди Бенитес баҳсдан кейинги матбуот-анжуманида.

Луис Энрике пинагини бузмай асосий таркибга Серхи Робертони киритди ва бу йигит ўз фаолиятида биринчи маротаба "классико"да тўлиқ ҳаракат қилди, ҳаракат қилгандан ҳам юқори даражада тўп тепди.


Майдон маркази ва ҳимоядаги инқирозга "Реал" учлиги BBC "обуна" бўлди. Бу учлик ҳозирда хатто "Райо Вальекано"ни ҳам қўрқитмай қўйди. Айниқса Гарет Бэйл, аммо Рафаэль Бенитес бунга мажбур бўляпти, чунки у Флорентино Переснинг гапини икки қила олмайди. Агар бунга қаршилик қилса, янги иш жойи қидиришига тўғри келади.


Каталония триоси ҳақида энг ёрқин рангларда ёзса арзийди: Неймар "Барселона"ни ортидан эргашдиришда давом этяпти, Суарес эса бу борада жамоадошига катта ёрдам бермоқда. Бу ўйинда "Реал" ҳимояси уч дона пас билан сочилиб кетяпти: Бундай ўйин услубини академиядаги болаларга кўрсатиш керак.


Ҳаммаси финал хуштагидан олдин, Бенитес ўз даражасига мос ўйин кўрсатишга ҳаракат қилаётган Хамесни ва қанот бўйлаб ҳужумларда иштирок этишдан чарчаган Марселони ўйиндан олганида маълум бўлган эди.


Бу "классико" билан ҳаммаси тугамайди ва омад "Реал" томон ўгирилиши мумкин, аммо ҳозирча Бенитес ҳаракат қиляпти, лекин унинг ишлари бор-йўғи 3+га тортяпти.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика