UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  6 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  28 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   15 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4 15:18Olamsport: WBC рейтингидаги ўзбек боксчилари, бугун шахмат бўйича ЖЧ бошланади ва бошқа хабарлар  0

Ўзгаришлар йўқ: А Серия 29-тур якунлари Янгиликлар

Ўзгаришлар йўқ: А Серия 29-тур якунлари

Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари ҳам ниҳоясига етди.

"Ювентус" "Сампдория"ни мағлуб этди (1:3)

"Кекса синьора" ўйинни фаоллик билан бошлади ва бир нечта хавфли вазиятлардан сўнг гол уришга эришди. Мойзе Кин тўпга етиб боришига Йосида йўл қўймади ва Куадрадонинг зарбасидан кейин ўзи ҳисобни очиб қўяқолди. "Сампдория" бунга Стефано Сенсининг ажойиб зарбаси билан жавоб қайтарди, лекин Щенсний панд бермади. Салдан сўнг Кин жарима майдонида йиқитилди ва "Ювентус" пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Тўп ёнига Альваро Мората келди ва имкониятдан унумли фойдаланди.

Танаффусдан сўнг футболчилар узоқ вақтгача суст ҳаракатланишди. Рабьо қўл билан ўйнагани учун "Юве" дарвозаси томонга пенальти белгиланди. Айнан шу нарса баҳсни жонлантириб юборди. Тўп ёнига Антонио Кандрева келди, аммо Щенсний бу сафар ҳам дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Учрашув охирларида интрига пайдо бўлди: 84-дақиқада Сабири гол урди. Лекин интрига узоққа чўзилмади. Бир неча дақиқадан сўнг, Локателли қанотдан жарима майдонига ажойиб пас берди, натижада Мората дубль қайд этди. Ҳужум қилишга "Сампдория"нинг бошқа кучи қолмаганди. Шу сабабли ўйин "кекса синьора"нинг ғалабаси билан якунига етди.


"Наполи" "Верона"дан кучлироқ (1:2)

"Верона" баҳсни жуда фаол бошлади. Симеоне бир неча бор посбонни безовта қилди, лекин бундан бирор натижа чиқмади. "Наполи" эса бир уринишдаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди. 14-дақиқада Политанонинг узатмасини Осимхен тўғри рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. "Наполи" яна гол уришга яқин эди, аммо Фабиан Руиснинг ажойиб зарбасини дарвоза устуни қабул қилди. Умуман олганда, 1-таймда қулай вазиятлар унча кўп бўлмади.

Иккинчи таймда ҳам вазият деярли ўзгармади. "Наполи" кўпроқ ҳужум қилган бўлса-да, ҳеч бири жуда хавфли чиқмади. "Верона" эса ҳужум қилмади десак муболаға бўлмайди. Ва ниҳоят, Ди Лоренцонинг ажойиб тарзда узатган тўпини Осимхен қабул қилиб олди ва 71-дақиқада дубль қайд этишга эришди. Шундан сўнг, "Верона" "уйғонди" ва олдинга қараб ҳаракат қила бошлади. Бир вазиятда Тамез шеригига тўпни оширди, Фараони эса боши билан гол урди. Аммо бир неча дақиқадан сўнг, Чеккирини ўйиндан четлаштирилди ва вазият бироз қийинлашди. Лекин "Верона" бўш келмади ва ҳужум қилишда давом этди. "Наполи" ҳам яхши ҳимояланди ва гол ўтказмади. Бундан ташқари, "партенопейлар" яна рақиб дарвозасини ишғол қилишлари мумкин эди, аммо Руйнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ чиқди ва тўп дарвоза устунига тегди. Натижада, "Наполи" ғалабага қозонди ва етакчилар орасидаги ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.


"Торино" ва "Интер" муроса йўлини танлашди (1:1)

"Буқалар" учрашувни анча фаол бошлашди ва 12-дақиқада ҳисобни очишди: майдон бурчагидан узатилган тўпни Бремер дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. "Интер" стандартлардан сўнг гол уриши мумкин эди, аммо "Торино" дарвозабони қийинчиликсиз Лаутаронинг зарбасини қайтарди. Бироздан сўнг, "Интер" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди, лекин ҳакам бунга ҳожат йўқ деган қарорга келди. Танаффусгача хавфли вазиятлар бошқа бўлмади.

2-таймда "Интер" фаол ҳаракатланди. Вазиятлардан бирида Жеконинг узатмасини Димарко рақиб дарвозасига жойлай олмади. "Буқалар" ҳам буни жавобсиз қолдиришмади. Брекало тўп билан олдинга ўтгандан сўнг гол уриши мумкин эди, аммо бироз тўхтаб қолди ва унинг зарбаси қайтарилди. Бремер эса дубль қайд этиши мумкин эди, аммо Ханданович ажойиб сейв орқали жамоасини қутқариб қолди. Шунингдек, Видалда ҳам яхшигина имкон бўлганди, Жеко ҳам икки марта боши билан хавфли зарба йўллаганди, лекин гол бўлмади. Бироқ "Интер" анча уринишлардан сўнг барибир мағлубиятдан қутилиб қолишга муваффақ бўлди. Видаль Жекога тўпни оширди, у Алексисга пас берди, Санчес эса мўлжалда адашмади. "Интер" 3-ўринда қолди.


"Милан" "Эмполи" устидан ғалаба қозонди (1:0)

"Россонери" илк дақиқаларданоқ бу баҳсда ким кучлироқ эканини кўрсатиб қўйди. Леао тўпни оширганида Флоренци қулай нуқтада эди, аммо голкипер тўпни қайтарди. Лекин кўп ўтмай "Милан" ҳимоячиси ҳисобни очди. "Эмполи" футболчилари тўпни жарима майдонидан узоқлаштира олмадилар, Калюлю эса имкониятдан унумли фойдаланиб, гол урди. Леао ва Флоренци яна юқоридагига ўхшаш комбинацияни амалга оширишди, бу гал Алессандро мўлжалда адашди. "Эмполи" танаффусгача биттагина вазият яратди, унда ҳам Пинамонтининг зарбаси ноаниқ чиқди.

Танаффусдан кейин "Эмполи" ёрқин ўйин намойиш этди. Аввалига Байрами ҳаводаги тўпга бош билан зарба берди, аммо Меньян панд бермади. Бироз кейин "Милан" посбони Хендерсоннинг бурчакдан берган зарбасини ҳам қайтарди. Пинамонти узоқдан бир неча бор зарба йўллаган бўлса-да, унга аниқлик етишмади. "Милан" ҳужумда бироз суст ҳаракатланди ва асосан гол ўтказмаслик ҳақида бош қотирди. Бу учрашувда "россонери" ғолиб бўлди ва А Серия пешқадами бўлиб қолди.


"Рома" "Удинезе" билан дуранг ўйнади (1:1)

"Удинезе" учрашувни фаоллик билан бошлади. Деулофеунинг берган пасини Молина яқин бурчакка йўллади, бироқ Патрисио тўпни қайтарди. Вингер энг фаоллардан бири бўлди ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди: Николо узоқдан берган зарбаси билан дарвозабонни доғда қолдирди. Шундан кейин ҳам "Удинезе" босим қилишда давом этди. Перейранинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. "Рома" 1-таймда битта ҳам аниқ зарба йўлламади — бу жамоанинг энг ёмон кўрсаткичи.

Ажабланарлиси, 2-таймда ҳам устунлик мезбонлар томонда бўлди. Удоджи қатор финтлардан сўнг берган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Тайм ўрталарида эса "бўрилар" вазият яратиб, фаолроқ ҳаракат қила бошлашди. Бироқ "Рома"нинг ҳужумларига тугаллик етишмади, "Удинезе" футболчилари яхши ҳимояланишди. Аммо ўйин охирларида Элдор Шомуродовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгиланди. Тўп ёнига Пеллегрини келди ва усталик билан имкониятдан фойдаланди. Дисквалификациядан сўнг Жозе Моуриньонинг ишлари жойида дейиш қийин, аммо бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Бироқ "Удинезе" бу дурангдан қониқмагани аниқ...

Шунингдек,  "Лацио" "Венеция"ни мағлуб этди (1:0), "Аталанта" - "Женоа" баҳсида ҳисоб очилмади (0:0), "Салернитана" ва "Сассуоло" учрашувида дуранг қайд этилди (2:2).


Сергей Румянцев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика