UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  0 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  0 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  4 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  1 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  1 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  15 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  16 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0

Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари ҳисобот топширишди Янгиликлар

Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари ҳисобот топширишди

Теглар :  ЎзбекистонЎФА
Бугун Ўзбекистон футбол Ассоциациясида терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари иштирок этишди.
Яқинда Индонезияда бўлиб ўтган Халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров сафар бўйича ҳисобот бериб ўтди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ОТЖ Индонезиядаги Халқаро мусобақада иштирок этиб, КХДР, Баҳрайн ва Индонезия терма жамоаларига қарши ўйинлар ўтказди. Барча учрашувларда дуранг қайд этган вакилларимиз мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Равшан Ҳайдаров Индонезиядаги мусобақа терма жамоа учун жуда фойдали бўлганини таъкидлаб, мана шундай мусобақаларда иштирок этиш учун имконият яратиб берган Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Жумладан, мусобақада иштирок этган ёш футболчилар катта тажриба тўплашгани, бу эса расмий мусобақаларда жуда фойдали бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, ёзда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан мазкур халқаро ўйин ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтагани ҳам айтилди. Мураббий ва футболчилар Индонезиядаги муҳит, иқлим, шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, Осиё ўйинларига келиш олдидан аҳамият қаратиш зарур бўлган жиҳатлар ҳақида маълумот тўплаб олишди.

Шундан кейин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов Тошкентда ўтган йиғин ҳақида ўз ҳисоботини тақдим этди. Йиғин давомида жами 26 нафар терма жамоага номзод футболчилар синовдан ўтгани, уларнинг жисмоний ва функционал тайёргарликларини текширилгани ҳақида фикр билдирди. Йиғин доирасида ўтказилган иккита назорат учрашуви орқали эса футболчиларнинг майдондаги ҳолатига баҳо берилгани таъкидланди.

Шу билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Тимур Кападзе ҳам йиғилишда миллий терма жамоанинг Осиё Кубоги–2019 мусобақасига тайёргарлик жараёни ҳақида ҳисобот бериб ўтди. Жумладан, тайёргарлик доирасида 19 май куни Эрон миллий терма жамоасига қарши сафарда ўртоқлик учрашуви ўтказилиши, бу ўйинга борадиган футболчилар рўйхати шакллантирилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Эронга қарши ўртоқлик ўйинида Суперлига жамоаларида тўп сурувчи миллий терма жамоага номзод ёш футболчиларни синовдан ўтказиш бош мақсад эканлиги ҳам таъкидланди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика