Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро учрашувларни бошқаришади

Tolibjon Qosimov
2 май 2018, 18:44
Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқариб келишмоқда.

Жумладан, 8 май куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган “Тянжин Куаншин” (Хитой) – “Гуанжоу эвергранд” (Хитой) жамоалари ўртасидаги учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Коваленкога қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Тимур Гайнуллин ёрдам беришади.

9 май куни эса Азиз Асимов бошчилигидаги Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмоновлардан ташкил топган ҳакамлар бригадаси Филиппинда ОФК кубогидан ўрин олган “Черес Негрос” (Филиппин) – “Янгон Юнайтед” (Мьянма) жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган баҳсни бошқаришади.

9 май куни ОЧЛ доирасида бўлиб ўтадиган “Кашима Антлерс” (Япония) – “Шанхай СИПГ” (Хитой) ўртасидаги ўйинни Илгиз Танташев бошқаради. Бу ўйинда қанот ҳаками сифатида яна бир ватандошимиз Андрей Цапенко ишлайди.

15 май куни ОФК кубоги доирасидаги “Ал-Аҳад” (Ливан) – “Эйр форс клуб” (Эрон) баҳси Валентин Коваленко, Ҳусниддин Шодмонов ҳамда Тимур Гайнуллинлардан ташкил топган ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган.

Шунингдек, май ойининг 5-9 кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Осиёлик ҳакамлар учун ОФК томонидан семинар ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу семинарда Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар иштирок этадилар.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›