UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  0 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2

Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил қилинади Янгиликлар

Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил қилинади

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан яқин вақтлар ичида Ўзбекистондаги спорт иншоотларида оилавий секторлар ташкил этилади.

Мамлакатимизда бундай секторлар энг аввало футбол ўйинлари ўтказиладиган стадионларда жорий қилинади. Кейинчалик эса бошқа спорт мажмуаларида, хусусан, усти ёпиқ иншоотларда ҳам мусобақаларни махсус секторларда кузатиш мумкин бўлади. У ерда спорт тадбирларини оилавий томоша қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш учун барча зарур шароитлар яратилади.

Бу мамлакатимизда спортни оммавийлаштириш мақсадида қўйилган навбатдаги қадамлардан биридир. Ана шундай махсус секторларда жамиятнинг асосий негизи ҳисобланган оилалар спорт мусобақаларини бевосита кузатиш имкониятига эга бўладилар.

Ҳозирда Тошкентдаги "Локомотив" стадионида мана шундай оилавий секторлар мавжуд. Стадионга ўз оиласи билан ташриф буюрадиган мухлислар ўйинларини алоҳида секторларда томоша қилиши мумкин.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика