Ўзбекистонда VAR ҳакамлари сони 17 тага етди

Sherzod Nurmatov
20 июн 2023, 13:28
Ўзбекистонда VAR технологияси 2020 йилдан бошлаб ишлатиб келинмоқда.

2020 йилдан то 2022 йилнинг июнь ойига қадар ўзбекистонлик ҳакамлар жами 9 нафар VAR, 11 нафар AVAR ҳамда 10 нафар VAR ишловчи ўйинларда ҳакамлик қила олувчи лицензияларини қўлга киритган.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ташкил топганидан сўнг ҳозиргача бўлган давр мобайнида ушбу лицензиялар сони аввалгига қараганда анча ошди. Бу муддат (1 йил) ичида ҳакамларимиз жами 8 та VAR, 13 та AVAR ҳамда 16 та VAR ишловчи ўйинларда ҳакамлик қила олувчи лицензияларини қўлга киритишганини таъкидлаш жоиз.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази

Сўнгги янгиликлар

Барча ›