UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси АҚШга йўл олиши мумкин  2 12:35Эшитдик-да! "Андижон"га бўйдор легионер ҳимоячи келмоқда  9 12:22Расман: "Ювентус" португалиялик ҳимоячи сотиб олди  3 12:03АҚШнинг хусусий инвестиция компанияси А Серия клубининг 100% акциясини сотиб олди  0 11:52ЎФА учта клубнинг трансфер тақиқини шартли равишда бекор қилди  1 11:48Мафтуна Шойимова: "Тўплар нисбати якунда юқорироқ ўрин эгаллаш учун керак бўлиб қолиши мумкин"  0 10:17Феруза Турдибоева: "Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик"  1 10:06«Реал Мадрид» ТОП ҳимоячи билан деярли келишувга эришди  9 09:33Маркус Рашфордга асосий даъвогарлар маълум  1 08:55Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 08:13«Ливерпуль» «Ал Ҳилол»нинг 80 миллион евролик таклифини қабул қилмади  4 07:45Франция Кубоги. Бешинчи лигадан бўлган клуб "Лион"ни Кубокдан чиқариб юборди, ПСЖда эса қийин ғалаба  1 07:37«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти  1 06:50Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" йирик хисобда ғалаба қозонди  0 03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  9

Ўзбекистонда букмекерлик идоралари фаолият бошлаши мумкин Янгиликлар

Ўзбекистонда букмекерлик идоралари фаолият бошлаши мумкин

Теглар :  Ўзбекистон
Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси сайтида (regulation.gov.uz) "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарор лойиҳаси эълон қилинди.


Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб, халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш кўзда тутилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Молия вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар букмекерлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиши ва уларда шу жумладан қуйидагиларни:


- букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилишини;


- букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет тармоғи провайдерларида хизматлар кўрсатилишини тартибга солишни;


- букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари даромадларининг бир қисмини спорт турлари, шу жумладан футболни ривожлантириш учун йўналтиришни;


- букмекерлик фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш механизмларини жорий этилишини назарда тутиши белгилаб қўйилган.

Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика