Пляж футболи бўйича ўзбекистонлик ягона ФИФА рефериси ҳисобланган Бахтиёр Намозов Осиё Ўйинларининг пляж футболи баҳсларида ҳакамлик қилади. Эслатиб ўтамиз, Намозов 4-8 ноябрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказилган пляж футболи бўйича Қитъалараро Кубок баҳсларида ҳакамлик қилган эди.
Таъкидлаш жоиз, Бахтиёр Намозовдан ташқари Пхукетда бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларига ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ҳам таклиф этилган. Санжар Ризаев Осиё Ўйинлари баҳсларида комиссар сифатида ишлайди.