UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР 1:0 (матнли трансляция)  145 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Фаластин дарвозасига йўл топа олмади!  7 18:15ЖЧ-2026 саралаши. Япония Хитой дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди!   6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ футболчилари "Бунёдкор" стадионига етиб келишди  6 17:36ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР: Асосий таркибимиз маълум  43 17:17"Бунёдкор" стадиони Ўзбекистон - КХДР учрашувига тайёр  6 17:17ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида мағлубиятга учради  8 17:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР учрашувини кимлар шарҳлайди?  7 16:53Расман: МЮ ва "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Австралия давом эттиради  4 16:34Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"  4 16:15Breaking! Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетмоқда  17 15:51Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 15:26Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум  0 14:45Саралаш баҳслари старти олдидан Ширшов хотирасига турнир ташкил қилинди  5 14:07Ўзбекистон - КХДР: Терма жамоамиз таркибида йўқотиш бор  21

Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев Янгиликлар

Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши учрашув билан ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичидаги ўз юришини бошлайди. Биз эса икки терма жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйинлар тарихига назар соламиз.

Шу кунга қадар, икки мамлакат вакиллари ўзаро 9 маротаба тўқнаш келишган. 7та учрашувда Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, рақибимиз бор-йўғи бир маротаба бизни енгган ва бир учрашувда дуранг қайд этилган. Терма жамоамиз рақиб дарвозасига 18та гол киритган ва 5та гол ўтказиб юборган. Энг йирик ҳисобдаги ғалаба - 4:0, 1998 ва 2019 йиллари қайд этилган.


1998 йилда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилган XIII Осиё ўйинларида миллий терма жамоамиз КХДРга қарши дастлабки учрашувини ўтказган. Икки терма жамоа учун ҳам мусобақадаги дебют учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган, терма жамоамиз сафидаги голларга эса Николай Ширшов(дубль), Андей Акопянц ва Игорь Шквиринлар муаллифлик қилган.

XIII Осиё ўйинлари, 1-тур.

07.12.1998.

Стадион: "Ражамангала" (Бангкок)


Ўзбекистон - КХДР - 4:0

Голлар:

1:0 - Николай Ширшов, 16

2:0 - Игорь Шквирин, 60

3:0 - Андрей Акопянц, 66

4:0 - Николай Ширшов, 76

Ўзбекистон: Павел Бугало, Андрей Рязанцев, Андрей Федоров, Александр Хвостунов, Сергей Лебедев(Эдуард Мамотов, 77), Николай Ширшов, Рашид Ғофуров, Сергей Лушчан, Андрей Акопянц, Алексей Семенов (Александр Саюн, 46), Игорь Шквирин (Миржалол Қосимов, 65).




Осиё ўйинларидаги икки терма жамоанинг дастлабки учрашувидан 10 йил ўтгандан сўнг терма жамоалар яна тўқнаш келишган. Тошкентда ўтказилган ўртоқлик учрашувлар жамоалар нурсиз дуранг қайд этишган.

Ўртоқлик учрашуви

29.08.2008.

Стадион: МҲСК (Тошкент), 6000 мухлис.


Ўзбекистон - КҲДР - 0:0

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Илхом Суюнов, Асрор Аликулов (Хайрулла Каримов, 63), Баҳтиёр Ашурматов, Ислом Иномов (Анзур Исмоилов, 73), Азиз Ҳайдаров, Виктор Карпенко (Анвар Ғофуров, 62), Одил Аҳмедов (Зайниддин Тожиев, 46), Илдар Магдеев (Тимур Кападзе, 46), Сервер Жепаров, Александр Гейнрих ( Улуғбек Бакаев, 65).




Бразилия майдонларида ўтказиладиган мундиал саралашининг учинчи босқичида КХДР терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олганмиз. Гуруҳ босқичи якунларига кўра Японияни ортда қолдирган терма жамоамиз, КХДРга қарши дастлабки учрашувни сафарда ўтказган эди. Терма жамоамиз учун қийин кечган учрашувда Александр Гейнрихнинг ягона голи бизга уч очкони тақдим этганди. Азиз Ҳайдаровнинг узун пасига эга чиққан Гейнрих вазиятдан унумли фойдаланди ва гол урди.

ЖЧ-2014 учинчи босқич, 3-тур

11.10.2011.

Стадион: "Янгакдо" (Пхеньян), 29000 мухлис.

Ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)


КХДР - Ўзбекистон - 0:1

Голлар:

0:1 - Александр Гейнрих, 26

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов (Вагиз Галиулин, 32), Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих (Марат Бикмаев, 64), Санжар Турсунов, Тимур Кападзе, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Шавкат Муллажанов, 55).




Пхеняндаги учрашувдан роппа-роса бир ой вақт ўтгандан сўнг терма жамоалар Тошкентда яна бир бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" стадионида ўтказилган учрашувда ҳам терма жамоамиз бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги ягона голга Тимур Кападзе муаллифлик қилган.

ЖЧ-2014 учинчи босқич, 3-тур

11.11.2011.

Стадион: "Пахтакор" (Тошкент), 27525 мухлис.

Ҳакам: Анде Эл-Ҳадад (Ливан)


Ўзбекистон - КХДР - 1:0

Голлар: 

1:0 - Тимур Кападзе, 48

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих, Максим Шацких (Санжар Турсунов, 75), Тимур Кападзе (Лутфулла Тўраев, 88), Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Шавкат Муллажанов, 55), Вагиз Галиулин.




Австралия майдонларида ўтказилган 2015 йилги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси айнан КХДРга қарши баҳс билан мусобақадаги ўз иштирокини бошлаган. Кучли ёмғир остида кечган учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишганди. Учрашувдаги ягона голни ҳужумчимиз Игорь Сергеев киритганди. Терма жамоамиз гуруҳ босқичида 6 очко тўплаб, гуруҳда иккинчи ўрин билан плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди.

Осиё Кубоги-2015, 1-тур

10.01.2015.

Стадион: "Австралия" (Сидней), 12078 мухлис.

Ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)


Ўзбекистон - КХДР - 1:0

Голлар: 

1:0 - Игорь Сергеев, 62

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажанов, Анзур Исмоило, Виталий Денисов, Акмал Шораҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Тимур Кападзе, Санжар Турсунов (Жамшид Искандеров, 90), Одил Аҳмедов (Сардор Рашидов, 72), Сервер Жепаров, Игорь Сергеев (Баҳодир Насимов, 89).




Россиядаги Жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичида ҳам Шимолий Корея билан бир гуруҳдан жой олганмиз. Гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувини терма жамоамиз Пхенянда ўтказган. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 4та жавобсиз гол ўтказиб юборган терма жамоамиз, якунда 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраган.

ЖЧ-2018 саралаши 2-босқич, 1-тур

16.06.2015

Стадион: "Ким Ил Сунг", 42000 мухлис

Ҳакам: Ёқуб Солих (Сингапур)


КХДР - Ўзбекистон - 4:2

Голлар:

1:0 - Пак Кванг Рёнг, 4

2:0 - Жанг Кук Чол, 16

3:0 - Ро Хак Су, 34

4:0 - Ри Хёк Чол, 36

4:1 - Игорь Сергеев, 53

4:2 - Сардор Рашидов, 79

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажанов, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Фарруҳ Сайфиев, 70), Азиз Ҳайдаров, Икром Алибоев (Баҳодир Насимов, 34), Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов.



Пхеньяндаги мағлубиятдан сўнг терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов истеъфога чиқарилган эди. Тошкентдаги жавоб учрашувида эса терма жамоамиз сафардаги кутилмаган мағлубият аламини олган. Самвел Бабаян шогирдлари Кореяликлар ҳамкасбларини 3:1 ҳисобида таслим этган.

ЖЧ-2018 саралаши 2-босқич, 1-тур

12.11.2015.

Стадион: "Пахтакор", 27135 мухлис.

Ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)


Ўзбекистон - КХДР - 3:1

Голлар:

0:1 - Ри Хёк Чол, 2

1:1 - СЕРГЕЕВ Игор, 24

2:1 - ГЕЙНРИХ Александр, 66

3:1 - АХМЕДОВ Одил, 87

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Анзур Исмаилов, Егор Кримец, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров (Жасур Ҳасанов, 75), Сардор Рашидов (Жавоҳир Соҳибов, 89), Игорь Сергеев, Марат Бикмаев (Александр Гейнрих, 51).




2018 йилда Ўзбекистон терма жамоаси янги тайинланган бош мураббий Эктор Купер дастлабки учрашувларидан бирини КХДРга қарши ўтказган. "Бунёдкор" стадионида ўтказилган учрашувда терма жамоамиз ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўртоқлик учрашуви

13.10.2018

Стадион: "Бунёдкор", 13000 мухлис.

Ҳакам: Дмиртий Машенцев (Қирғизистон)


Ўзбекистон - КХДР - 2:0

Голлар:

1:0 - БИКМАЕВ Марат, 37

2:0 - БИКМАЕВ Марат, 90+1

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Владимир Козак, Азиз Ҳайдаров (Одилжон Ҳамробеков, 36), Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов (Жавоҳир Сидиқов, 70), Достонбек Ҳамдамов (Иван Нагаев, 67) (Хусниддин Ғофуров, 83), Элдор Шомуродов (Икром Алибоев, 66), Марат Бикмаев.




Шимолий Кореяга қарши сўнгги учрашувимиз эса 2019 йил ёзида ўтказилган. Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз ЖЧ-2022 саралашига тайёргарлик давомида Сурия ва КХДР терма жамоаларига қарши иккита ўртоқлик баҳсида майдонга тушган.

Ўртоқлик учрашуви

07.06.2019

Стадион: "Бунёдкор"

Ҳакам: Чоримурод Қурбонов (Туркманистон)


Ўзбекистон - КХДР - 4:0

1:0 - Одил Аҳмедов (пеналти), 28

2:0 - Темурҳўжа Абдуҳолиқов , 65

3:0 - Игорь Сергеев, 68

4:0 - Достонбек Турсунов, 90+2

Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов (Даврон Ҳошимов, 46), Достон Турсунов, Акрамжон Комилов, Анзур Исмоилов, Одилжон Ҳамробеков, Икром Алибоев (Остон Урунов, 66), Одил Аҳмедов (Сардор Мирзаев, 84), Жалолиддин Машарипов (Қувондик Рўзиев, 84), Темурҳўжа Абдуҳолиқов (ИгорЬ Сергеев, 66), Достон Ибрагимов (Ҳуршид Ғиёсов, 74).


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 сен 16:55:11
Dilmurod Umarov
In shaa Alloh bu safar ham yirik hisobda g'alaba qozonish nasib etsin
   
05 сен 16:25:03
Davronbek Abduvaliev
Иншаоллох бу сафар гуруҳдаги барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб ЖЧ га йўлланмани қўлга киритади насиб бўлса.
   
05 сен 16:24:53
SO'G'DIYONA Jizzax
Бугун 5:0
   
05 сен 16:24:28
Davronbek Abduvaliev
Иншаоллох бу сафар гуруҳдаги барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб ЖЧ га йўлланмани қўлга киритади насиб бўлса.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика