Ўзбекистон - Уммон. Ўзаро ўйинларда устунлик рақиб томонида, бироқ...

Narzulla Saydullayev
7 янв 2019, 11:47
9 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги 1-турида Уммон билан ўйнайди.

Бу жамоалар шу кунга қадар 5 марта тўқнаш келишган.  Дастлабки ўзаро ўйин 2001 йил Тошкентда ўтган. ЖЧ-2002 саралаши доирасида вакилларимиз рақибни тор-мор этишган - 5:0.

Жаъфар Ирисметов ва Миржалол Қосимов дублга эришган. Яна бир голга Максим Шацких муаллифлик қилган.

Уммонда ўтган учрашув эса биз учун жуда аламли мағлубият билан тугаган. Биринчи таймда вакилларимиз 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган. Бироқ иккинчи бўлимда майдон эгалари Алексей Поляков қўриқлаётган дарвозага 4та гол уришнинг уддасидан чиқишган - 4:2. 



Кейинги учта баҳс ҳам ўртоқлик мақомида бўлган. Яъни Уммон билан расмий тўқнашувларда натижаларимиз тенг: бир ғалаба, бир мағлубият.

2008 йил Маскатда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

2014 йил ушбу жамоалар Ўзбекистонда бир йўла иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишган. Олмалиқ ва Тошкентда бўлган ўйинлар бир хил 0:1 ҳисоблари билан тугаган. Олмалиқда Миржалол Қосимов асосан ёш футболчиларни майдонга туширган бўлса, Тошкентдаги баҳс Максим Шацких, Виктор Карпенко ва Улуғбек Бақоевнинг хайрлашув ўйини бўлгани кўплаб мухлисларнинг ёдида бўлса керак.

9 январь кунги баҳсда Ўзбекистон терма жамоага омад ёр бўлишини тилаймиз! 




Маълумот учун, 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон гуруҳда Уммон билан тўқнаш келган ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша учрашувда ягона голни айни пайтда миллий терма жамоа билан БААда бўлиб турган Достон Турсунов урган эди. 



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›