UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Расман. «Ал Ҳилол» Неймардан қутилди  0 01:17Омар Момани Абдуқодир Ҳусановга атаб карикатура чизди  4 00:56"Арсенал" футболчисини четлатган ҳакамга уни ва икки ёшли қизини ўлдириш билан таҳдид қилишди  5 00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  217 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  11 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  3 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  82 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  13 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  1 19:26Наингголан ҳибсга олинди  4

"Ўзбекистон учун тарих яратадиган кун келди". Ўтган мавсумни Бангладеш чемпионатида ўтказган “Нефтчи” собиқ футболчиси билан суҳбат Янгиликлар

"Ўзбекистон учун тарих яратадиган кун келди". Ўтган мавсумни Бангладеш чемпионатида ўтказган “Нефтчи” собиқ футболчиси билан суҳбат

Одатда, ўзбекистонлик футболчиларда хориж клубларига йўл олмоқчи бўлса, улар асосан Ғарбий ва Шарқий Осиё мамлакатлари - Хитой, Жанубий Корея БАА ва Қатар клублари таклифларини қабул қилишади.

Албатта буни, моддий шароитлар ҳамда ўз ўйини кучайтирган ҳолада миллий терма жамоадан чорлов хоҳиши билан изоҳлаш ўринли бўлади.

Футболи тараққий этаётган ўлкалардан бири ҳисобланган Бангладеш республикасида бир вақтлари Азамат Абдураимов тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, маҳаллий чемпионат рекордини ўрнатган. Бугунги суҳбатдошимиз ўтган мавсумни Бангладеш миллий чемпионатида ўтказган “Нефтчи” клуби тарбияланувчиси Отабек Зокиров. Айни дамда танаффус боис юртимизда бўлиб турган футболчи билан бир қатор долзарб мавзуларда суҳбатлашдик.

- Отабек, сизнинг мухлисларингизга футбол оламига қандай қилиб кириб келганингиз қизиқ. Келинг, дастлаб шу ҳақида маълумот берсангиз...

- Футболга ёшлигимдан қизиқиб, астойдил шуғулланишни бошлаганман. Илк мураббийим Мурод ака Абдураззоқов. Катта футболга қадам қўйгунимга қадар ўз меҳнатларини аямадилар. Ҳозиргача турли вазиятларда маслаҳатларини бериб турадилар. Бу инсонга катта рахмат айтаман.

- Биламиз сиз “Нефтчи” клуби тарбияланувчиси саналасиз. Ўз вақтида бу жамоадан юлдуз футболчилар етишиб чиқар эди. Ислом Тўхтахўжаев, Мансур Саидов...Мазкур клуб сафига қўшилшингиз қандай юз берганини эслай оласизми?

- “Нефтчи”да тўп тепиш уша пайтда ҳар бир футболчининг орзуси эди. Юрий Саркисян пайтда тўп тепиш мароқли бўларди, унинг қўл остида доим юқори савиядаги ўйинчилар йиғиларди. Клубга мени кўрикдан ўтиш учун юборишган, оҳирги кунларда назарга тушиб, мураббийнинг қарорига биноан фаолиятимни шу ерда давом эттиришимни айтишган. Биласиз, уша вақтларда рақобат ўта кучлилиги боис юқорига интилиш талаб этиларди.



- Юрий Саркисяннинг тартиб-интизомга қаттиқ риоя қилишини эшитганмиз. Кейинги фаолиятингизда унга ўхшаган услубдаги мураббийга дуч келдингизми?

- Тўғри айтиб ўтдингиз. Унинг бошқарувидаги жамоада биринчи нарса тартиб бўлишини истарди ва талаб қиларди. Ҳеч қачон ички муҳитда муаммо бўлмаган. Ҳамма курашиш ва футболни ўйларди. Ўзига яраша қаттиқ қўл ҳам бўлган. Юрий Вазгеновичга ўхшаган инсон битта. Бу-унинг ўзи. У “Бунёдкор”га ўтгандан кейин менга ишонч билдириб таклиф қилди. 4 ойча машғулотларда қатнашдим. Бир томондан ёш эдим, кўпроқ ўйнашни хоҳлардим. Шу боис айнан устозимнинг ўзи мени Самарқанднинг “Динамо” жамоасига ўтишимни тавсия қилди.

- Мутахассис асосан маҳаллий футболчиларга эътибор қаратарди. Легионерлар бўлмаган дейиш нотўғри. Ҳозирги кундаги айрим жамоаларимизда хорижлик ва ўзбекистонлик ўйинчилар ўртасида баланс йўқлигига гувоҳ бўламиз. Хўш,”Нефтчи”да бу борада вазият қандай бўлган?

- Унинг даврида билсангиз кўпроқ водийдан ёш иқтидорлар етишиб чиқарди. Ўринбосарлар жамоасидан ҳар йили камида 4-5 футболчи дебют қиларди. Уларни тажриба орттириши учун асосий таркибга ҳам киритган пайтлари бўлган. Шунинг учун уларда катта футболга қадам қўйиш жараёни тез кечарди. Саркисян легионерларга у даражада ўч бўлмганини тан олиш лозим. Боиси, хорижлик футболчилардан кучли бўлган маҳаллий тўп тепарлар кўп эди. Ҳаммаси учун у инсондан миннатдорман. Ўз тарихини ярата олган мураббийлардан бири деб ўйлайман.

- Футболда ҳамма нарса клубнинг молиявий ҳолатига боғлиқми? Чунки, илк жамоангизда молиявий муаммолар пайдо бўла бошлагач натижалар ўз ўзидан пасайиб борди...

- Йўқ! Мураббий алмашиши ҳақидаги гап-сўзлар болалагач футболчиларнинг кайфияти ва руҳияти тушди. Аммо, пулдан муаммо бўлмаган. Биз учун у иккинчи даражали нарса ҳисобланарди.

- Ўз вақтида “Пахтакор”, ”Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Насаф” улар қаторида “Машъал” чемпионлик учун тенг кураш олиб борарди. Бироқ, кейинчали у клубларда молиявий томондан барқарорсизлик кузатилди. Айни дамда фақат “шерлар” яққол ажралиб турибди. Яқин йилларда улар билан бирга яна қайси жамоалар биринчилик учун давогар бўла олади?

- Тан олиш керак ҳозир “Пахтакор” қолганлардан бир бош устун. Бу йил уларга ҳеч ким қаршилик кўрсата олмади. Қолган клубларни муаамосини билмайман очиғи. Балки, юқорида айтганингиздек ҳамма гап пулдамикин ёки.



- Отабек нима деб ўйлайсиз мураббийнинг услуби ва тактикаси унинг ёшига боғлиқми?

- Адашмасам сиз Эктор Купер тўғрисида ёши ўтган, қарашлари эскирган қабилида тарқалган гапларни назарда тутяпсиз. Очиғини айтсам қария, ёши катта деган фикрга қўшилмайман. Аргентиналикнинг тактикаси тушунарсиздек туюлди. Бундай услуб билан узоққа бора олмаслигимиз кундек равшан эди. Ўзбекистон учун тарих яратадиган кун келиб бўлди. Кўз тегмасин янги мураббийлар штаби билан ўйин шакллантириб, ҳужумкор футбол намойиш этишмоқда.

- Сизни Бангладеш чемпионатига йўл олишингиз айрим ишқибозларда негатив фикрларни пайдо қилди. Яни чемпионат савияси жиҳатдан Ўзбекистон Суперлигасидан анча пастда...

- Балким уларга шундай шундай туюлгандир. Бориб ўйнаган инсон билади. Насиб қилган экан ўша ерга бордим. Шарт-шароитлар томондан озгина камчиликлар бор.

- У ерда Алишер Азизов, Отабек Валижонов, каби ҳамюртларимиз фаолият юритмоқда. Демак, ўзингизни ёлғиз ҳис қилмаяпсиз...

- Ҳа. Ички чемпионатни кучайтириш мақсадида легионерларни жалб этишмоқда. Улардан ташқари ўзбек футболчилари ҳам бор. Отабек ва Алишер акам билан тез-тез кўришиб турдик.


Отабек Зокиров
Туғилган сана
: 1992 йил 11 октябрь
Туғилган жойи: Фарғона
Aмплуаси: ярим ҳимоячи
Фаолияти: “Нефтчи”, “Динамо”, “Қўқон 1912”, “Қизилқум”, АГМК, “Саиф Спортинг клуб”
Хоббиси: сузиш ва стол тенниси.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика