Ўзбекистон U-23 аёллар терма жамоаси Эронга қарши 3та ўртоқлик ўйини ўтказди

14 фев 2015, 00:06
Олимпада ўйинлари саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 аёллар терма жамоаси 6-12 февраль кунлари Эронда навбатдаги йиғинини ўтказди.
Вячеслав Солохо бош мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мазкур йиғин давомида мезбон - Эрон U-23 терма жамоасига қарши 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Дастлаб, 8 февраль куни ўтказилган учрашувда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув эса 10 февраль куни ўтказилди ва бу учрашув ҳам Вячеслав Солохо жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди - 5:1. Терма жамоалар ўртасидаги сўнгги ўртоқлик ўйини эса 12 февраль куни бўлиб ўтди ва унда ҳисоб очилмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 аёллар терма жамоаси 11-15 март куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этади. Мазкур саралаш баҳсларида Ўзбекистон Иордания, Гонгконг ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: the-uff.com