UZ

Сўнгги янгиликлар

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  116 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  11 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  47 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

Ўзбекистон U-20 нимчорак финалда Грецияга қарши ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 нимчорак финалда Грецияга қарши ўйнайди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финалида Греция ёшларига қарши тўп суради.
29 июнь, шанба куни Уругвайга қарши ЖЧ-2013 гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувидан сўнг, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда 3-ўринни банд этди. Қайд этиш жоиз, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари камида учинчи ўрин билан плей-оффга чиқиб бўлганликлари 3-тур доирасида 28 июнь куни ўтказилган ўйинлардан сўнг маълум бўлиб улгурганди.

Гуруҳларда 3-ўринларни эгаллаган терма жамоалар рейтингига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2-поғонадан жой олди. Бу эса, тақвимга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль, сешанба куни Газиантеп шаҳрида «D» гуруҳи ғолиби Греция ёшлар терма жамоасига қарши тўп суришини билдиради.

Греция ёшлар терма жамоаси Туркия давом этаётган жаҳон чемпионати баҳсларида амалдаги Европа вице-чемпиони мақомида иштирок этмоқда. Эстонияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Европа чемпионатида Костас Цанас шогирдлари жами бешта ўйин ўтказиб (шундан учтаси – гуруҳ босқичида), фақат икки марта ва фақат Испания ёшлар терма жамоасига – дастлаб, мусобақа стартида, сўнг ҳал қилувчи финал учрашувида мағлубиятга учраган. Испания гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда Грецияни биринчи бўлимдаги голлар ҳисобига мағлуб этган бўлса (2:1), финал учрашувида греклар салкам 80 дақиқа ҳимояда бехато ҳаракат қилишган. Греция, Европа чемпионати давомида, Эстонияни 4:1, Португалияни 3:2, ярим финалда эса, қўшимча вақтларда Англияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Греция ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки ҳам кутилмаган воқеа сифатида баҳоланмоқда. Хусусан, Мексикага қарши гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида греклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзига хос сенсация эгасига айланишди. Гуруҳдаги кейинги икки ўйинда – Парагвай (1:1) ва Мали (0:0) билан ўйинларда дуранг қайд этилди. Цанас шогирдлари, кўрсаткичлари Парагвайники билан тенг бўлиб қолгани сабаб, қуръа натижасига кўра, беш очко билан «D» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль, сешанба куни, Газиантеп шаҳридаги Комил Ўжак номли стадионда, Тошкент вақти билан 20:00да Греция терма жамоасига қарши ўйинни бошлайди. Ушбу жуфтлик ғолиби чорак финал босқичида 6 июль куни Ризе шаҳрида Франция – Туркия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика