UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  9 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  28 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўзбекистон U-20 апрель ойида Тошкентда Янги Зеландия билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 апрель ойида Тошкентда Янги Зеландия билан ўйнайди

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси апрель ойида Тошкентда Янги Зеландия ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишувга эришди.
Режага кўра, Янги Зеландия U-20 ёшлар терма жамоасига қарши учрашувларнинг 4 ва 6 апрель кунлари бўлиб ўтади. Мазкур ўйинлар ҳар иккала терма жамоа учун ҳам ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Қайд этиш лозим, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари айнан Янги Зеландияда бўлиб ўтади.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйинлар олдидан Португалиянинг Коимбра шаҳрида 4 кунлик йиғин ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Мазкур йиғинда Ҳайдаров жамоаси иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унга кўра, дастлаб 27 март куни Ўзбекистон ёшлари U-20 ёш тоифасида Европа вице-чемпиони Португалия ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушишса, 29 март куни жаҳон вице-чемпиони Уругвай ёшлар терма жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади.

Таъкидлаш лозим, ЎФФ Терма жамоалар маркази айни дамда Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларга мос спарринг-рақиблар топиш ва уларга қарши ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика