Ўзбекистон U-19 Янгонда навбатдаги машғулотларини ўтказди
09 окт 2014 07:52
Янгиликлар
Ўзбекистон U-19 Янгонда навбатдаги машғулотларини ўтказди
U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча Янгон шаҳрида ўзининг навбатдаги машғулотларини ўтказди.
Куннинг биринчи ярмида тренажер залида машғулот ўтгазган терма жамоа аъзолари куннинг иккинчи ярмида «Yangon United» клубига қарашли стадионда машғулот олиб борди. Терма жамоа аъзолари машғулот давомида иккига бўлинган ҳолда ўзаро тўп суришди. «YUFC» стадионида ўтказилган машғулотлар якунига етгач, терма жамоа делегацияси жойлашган меҳмонхонада назарий машғулотлар бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси «В» гуруҳидаги рақиблари - Индонезия, Австралия ва БАА терма жамоалари сингари Янгон шаҳридаги «Taw Bin Garden» меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мусобақадаги илк ўйинини 10 октябрь куни Индонезия ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади.
Мусобақанинг гуруҳ босқичи ва плей-офф ўйинлари тақвими ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик.

championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар