UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  0 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  51 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  33 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Вьетнамга учиб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Вьетнамга учиб кетди

Ўзбекистон U-19 аёлллар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 4 август куни Вьетнам пойтахти Ханои шаҳрига учиб кетди.
Айни дамда Вячеслав Солохо мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Вьетнамда 9 август кунигача йиғин ўтказади. Мазкур йиғин давомида давомида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси мезбон - Вьетнам U-19 аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Режага кўра, мазкур ўртоқлик ўйинлари 6 ва 8 август кунлари бўлиб ўтади.

Таъкидлаш лозим, ушбу йиғин Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси учун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 29 июль куни Тошкентда йиғин бошлаган ва 3 август кунига қадар иккита назорат ўйинида майдонга тушган эди. Дастлаб, 30 июль куни бўлиб ўтган ўйинда «Металлург» клуби аёллар жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса, 2 август куни бўлиб ўтган учрашувда «Бунёдкор» устидан ғалаба қозонилди - 3:0.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика