UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  1 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси иккинчи ўйинда Вьетнамга мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси иккинчи ўйинда Вьетнамга мағлуб бўлди

Вьетнамнинг Ханои шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бугун Вьетнам U-19 аёллар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Вячеслав Солохо мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Вьетнамда 9 август кунигача йиғин ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Мазкур йиғин давомида давомида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси мезбон - Вьетнам U-19 аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган эди. Режага кўра, дастлаб терма жамоалар 6 август куни ўзаро илк ўйинда майдонга тушишган ва учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.

Бугун, ҳар иккала терма жамоа ўзаро иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди ва учрашув Вьетнам U-19 аёллар терма жамоасининг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан тугади - 1:0

Таъкидлаш лозим, ушбу йиғин Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси учун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика