Ўзбекистон U-17 устози Ислом Исмоилов: "Қуръадаги рақиблар биз учун қайсидир маънода янгилик бўлди"
13 июн 2024 13:20
Янгиликлар
Ўзбекистон U-17 устози Ислом Исмоилов: "Қуръадаги рақиблар биз учун қайсидир маънода янгилик бўлди"
Қуръа натижаларига кўра, ўсмирларимиз "E" гуруҳида Фаластин, Ироқ ва Хитой Тайпейи билан куч синашади. Биз бу борада Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик.
"Бу қуръани 2 йилдан бери кутаётган эдик. Мана шу вақт ичида кўплаб рақиблар билан тўқнаш келдик. Лекин гуруҳимиздаги терма жамоалар билан учрашмаганмиз. Қайсидир маънода биз учун янгилик. Ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз, ҳурмат қиламиз. Ироқ, Фаластин характерга эга жамоалар. Бор кучимизни ишга солган ҳолда саралашда муваффақиятли қатнашамиз ва Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритамиз.
Тайёргарликка келсак, қуръадан сўнг режамизни қайтадан тузиб чиқамиз. Саралаш баҳсларигача бир қанча рақиблар билан ўйнашимиз келишилган. Рақиблардан келиб чиқиб режамизга ўзгартириш киритамиз",- дейди Ислом Исмоилов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар