UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  0 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  1 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  10 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  46 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  158

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия билан дуранг ўйнади

Хабарингиз бор, Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги терма жамоамиз халқаро мусобақадаги ўзининг биринчи ўйинини Шотландия U18 терма жамоасига қарши ўтказди.

Ўйиннинг 32 дақиқасида Шотландия терма жамоаси футболчиси Этан Жеймс ҳисобни очди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтиб, дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз тўлиқ устунлик билан бошлашди. Ўйиннинг 55-дақиқасига келиб Отабек Ғуломхўжаев бир йўла 3 нафар футболчини алмаштирди. Шундан сўнг ҳамюртларимизнинг хужумлари янада кескинроқ тус ола бошлади. 58 дақиқада ўзбекистонликларнинг хавфли хужумини шотландияликлар қоидани бузган ҳолатда тўхтатишга мажбур бўлишди ва ҳакам ўйинда пенальти белгилади. Пенальтини аниқ бажарган Жасур Жалолиддинов ҳисобни тенглаштирди. Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз кейинги ўйинни 13 октябрь куни Белгияга қарши ўтказишса, сўнгги ўйин 15 октябрь куни Францияга қарши бўлиб ўтади.

Халқаро мусобақа
Шотландия – Ўзбекистон 1:1
Голлар:
Этан Жеймс 32, 1:0, Жасур Жалолиддинов 58, 1:1.
Ўзбекистон U-17: Абдувохид Неъматов, Улуғбек Хошимов, Хожимат Эркинов, Одил Абдумажидов, Бехзод Шамсиев, Суннатилло Ҳамиджонов, Иброҳим Халил Йўлдошев, Элдор Бегимов,  Иброхим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Рамазонов.
Шотландия U-18: Росс Эндрю Синклейр, Натан Паттерсон, Дин Кемпбелл, Люк Робинсон, Тейлор Уилсон, Марк Леонард, Этан Эрхахон, Энтони МакДоналдс, Эидан Фитцпатрик, Жейми Семпл, Этан Жеймс.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика