UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  3 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  9 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси назорат ўйинида «Пахтакор» ёшларига мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси назорат ўйинида «Пахтакор» ёшларига мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 5 август куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 август куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомида бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушиши режалашатирилган эди. Кеча, Тошкентдаги «ЖАР» стадионида Мочинов шогирдлари йиғин давомидаги илк назорат ўйинида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши майдонга тушишди. Қизиқарли кечган учрашувда 3:1 ҳисобида «Пахтакор ёшлари ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомидаги иккинчи назорат ўйинини 9 август куни «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши ўтказади. Мазкур ўйин ҳам «ЖАР» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади.

Назорат учрашуви.
5 август. «ЖАР» стадиони.

Ўзбекистон U-16 - «Пахтакор» (ёшлар) - 1:3
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика