UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  7 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  2 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  15 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Ўзбекистон терма жамоаси "Lakeside" стадионида машғулот ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси "Lakeside" стадионида машғулот ўтказди

Бугун Мельбурн вақти билан соат 18:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги машғулотни бошлади.
Машғулот бошида уч нафар дарвозабонимиз билан одатга кўра Пётр Гизимчук шуғулланди.

16 нафар ўйинчи эса иккига бўлиниб машғулотни бошлашди.

"Қизиллар": Егор Кримец, Воҳид Шодиев, Фарруҳ Сайфиев, Сервер Жепаров, Акмал Шораҳмедов, Лутфулла Тўраев, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов
"Яшиллар": Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаров, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов, Санжар Турсунов, Шуҳрат Муҳаммадиев.

Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе ва Ислом Тўхтахўжев қолганлардан алоҳида тарзда шуғулланишди.

Дастлабки 10 дақиқалик чигалёзди машқлардан сўнг "Қизиллар" ва "Яшиллар" гандболсифат футбол ўйнашди. Бунда тўпни ҳам қўл, ҳам оёқ билан ўйналди. Дарвозаларни Нестеров ва Суюнов қўриқлашди. Акбар Тўраев эса алоҳида тарзда Гизимчук томонидан "ўққа тутилди".

Денисов, Аҳмедов, Кападзе ва Тўхтахўжаев Шуҳрат Мақсудов қўл остида асосан тикланиш машғулотларини бажаришмоқда.

Маълумот учун, ушбу стадион "South Melbourne" клубига тегишли бўлиб, ўз бағрига 15 минг томошабин сиғади. Ушбу клуб миллий лигада ўйнайди. Стадион 1878 йилда қурилган ва 2011 йилда қайта таъмирланган экан.

Машғулот сўнггида барча футболчилар мушакларни чўзиш машғулотини ўтказишди. Сервер Жепаров ва Сардор Рашидов эса машғулотни жарима тўпларини бажариш билан якунлади.

Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика