UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  5 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  16

Ўзбекистон терма жамоасининг тахминий таркиби — Шаҳбоз Беғамов Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг тахминий таркиби — Шаҳбоз Беғамов

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида Ўзбекистон терма жамоасининг Сурияга қарши ўйинда тушиши мумкин бўлган тахминий таркиби ҳақида ёзди.

«Ўзбекистон терма жамоасининг тахминий таркиби (4-2-3-1): Нестеров — Шораҳмедов, Тўҳтахўжаев, Исмоилов, Зотеев — Иброҳимов, Шукуров — Рашидов, Собирхўжаев, Мирзаев — Сергеев.  

P.S. Легионерлардан катта  эҳтимол фақат Шукуров ўйнаши мумкин. Чамамда, етакчилар Эрон билан ўйнайди. Шунчаки тахмин» — деб ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.


Ўзбекистон: Сурия ва Эронга қарши ўйин олди йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)

Муроджон Зуҳуров (“Бунёдкор”)

Санжар Қувватов (“Насаф”)

Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
 

Ҳимоячилар:
Виталий Денисов (“Криля Советов”, Россия)

Санъат Шихов  (“Бухоро”)

Мурод Холмуҳамедов  (“Қўқон-1912”)

Анзур Исмоилов (“Локомотив”)

Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)

Егор Кримец  (“Пахтакор”)

Муҳаммадиев Шуҳрат  ("Локомотив") * (жароҳат)

Олег Зотеев (“Локомотив”)

Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”) * (жароҳат)

Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”)

Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")


Ярим ҳимоячилар:
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)

Ҳусниддин Ғофуров  (“Локомотив”)

Шоҳруҳ Гадоев  (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея)  (келмаган, 7 сентябрь куни МТЖга қўшилади)

Азизбек Ҳайдаров (“Бунёдкор”)   *(жароҳат)

Сардор Мирзаев  (“Локомотив”)

Отабек Шукуров  (“Шаржа”, БАА)

Сардор Собирхўжаев (“Бунёдкор”)

Сардор Рашидов (“Локомотив”)

Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)

Санжар Турсунов  (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея”) (келмаган, 7 сентябрь куни МТЖга қўшилади)

Владимир Козак (“Пахтакор”)

Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор”)
 

Ҳужумчилар:
Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”)

Марат Бикмаев (“Локомотив”)

Иван Нагаев (“Қизилқум”)

Игорь Сергеев (“Пахтакор”)


Шуни қайд этиб ўтиш керак, бугунги баҳсда ҳали терма жамоа лагерига келиб қўшилмаган Санжар Турсунов ва Шоҳруҳ Гадоев иштирок этмайди. Шунингдек, жароҳати боис Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов ва Азиз Ҳайдаров МТЖ лагерини тарк этган. Айни пайтда Купер қўл остида 26 нафар футболчи шуғулланмоқда. Сурияга қарши ўйин қайдномасидан яна уч нафар футболчи тушиб қолиши мумкин. Булар катта эҳтимол яқиндагина йиғинга қўшилган легионер футболчилар бўлиши мумкин.

Маълумот учун, бугунги баҳсда жамоалар 6 нафардан захира алмашувини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика