UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди

Transfermarkt порталида Италия А Сериясидаги нархлар янгиланди.

Янгиланиш натижасида "Рома" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг нархи 1 млн еврога қимматлади. Энди у 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шомуродов ўтган мавсум "Рома" сафида 37 ўйин (15 таси асосийда) ўтказиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Бундан ташқари, Элдор икки марта – февраль ва апрель ойларида "Рома"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Transfermarkt'нинг рус бўлими раҳбари Георгий Лекарев:

"Бозор баҳосининг ошишига "Рома" Шомуродовга яна ишона бошлагани сабаб бўлди. У ўз имкониятларидан муваффақиятли фойдаланди. Элдор яхши формага кириб олди ва рақобатга чидамли футболчига айланди. Шомуродовнинг ёши бозор қиймати янада ошишига йўл қўймайди. Ваҳоланки, А Серияда у ўз ёш тоифасида (29-32 ёш) ҳужумчилар орасида иккинчи ёки учинчи ўринда туради. Фақат Ромелу Лукаку Шомуродовдан қимматроқ, Жованни Симеоне эса шунга ўхшаш нархга эга".

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика