Ўзбекистон терма жамоаси расмий машғулотни ўтказди

Narzulla Saydullayev
31 авг 2016, 19:41
Ўзбекистон - Сурия учрашувидан бир кун олдин терма жамоамиз расмий ўйинолди машғулотни ўтказди.

Соат 19:00да бошланган машғулотда терма жамоага чақирилган барча футболчилар иштирок этишди. ОАВ вакиллари учун ажратилган 15 дақиқада футболчилар асосан чигалёзди машғулотларини бажаришди. Ушбу машғулотларни Андрей Шипилов олиб борди.

Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов машғулотни четдан туриб кузатди. Балки мураббийлар унга дам беришгандир. Дарвозабонлар билан Анвар Рашидов шуғулланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Сурия учрашуви 1 сентябрь куни 20:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia