

Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ оқ рангда майдонга тушади, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракатланади.
Шунингдек, мазкур баҳсни эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Ҳасан Акрами. Унга қанотларда Ҳасан Зеҳейри ҳамда Фарҳад Мораввежи ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса суриялик Масуд Туфайлиҳга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 14 июнь куни Наманганнинг “Марказий” стадионида соат 20:30 да старт олади.



