Ўзбекистон - Қатар. Иккала жамоада биттадан йўқотиш бор

Narzulla Saydullayev
26 мар 2017, 10:03
28 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев сариқ карточкалари иккитага етгани боис майдонга туша олмаслиги ҳақида хабар бергандик.

Қатар сафида ҳам битта шундай йўқотиш бор. Буалем Хухи Эрон билан баҳсда огоҳлантириш олди ва битта ўйинга дисквалификация қилинди. Хухи ўтган йил сентябрь ойида Ўзбекистон билан баҳсда ҳам сариқ карточка олганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қатар учрашуви 28 март куни соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia