Ўзбекистон ОТЖнинг гуруҳдаги рақибларининг ўйинлари ҳақида
05 янв 2016 07:36
Янгиликлар
Ўзбекистон ОТЖнинг гуруҳдаги рақибларининг ўйинлари ҳақида
Дубай шаҳрида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Ли Йон Жае ҳамда Кван Хи Чан томонидан киритилган голлар эвазига БАА олимпия терма жамоасини мағлубиятга учратишди. Маълумот учун ҳар иккала терма жамоа ҳам U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Яман U-23 терма жамоаси ҳам бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Яман олимпия терма жамоаси турнир бугун Вьетнам олимпия терма жамоасига қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Таъкидлаш жоиз, гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб – Ироқ олимпия терма жамоаси 2 январь куни КХДР олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичини 13 январь куни Жанубий Корея U-23 терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 16 январь куни Ироқ олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушса, 19 январь куни Яман терма жамоасига қарши ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар