UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  7 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  4 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  218 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2

Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионатига кетиш олдидан Тошкентда сўнгги машғулотни ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионатига кетиш олдидан Тошкентда сўнгги машғулотни ўтказди

Бугун 1 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган U23 Осиё чемпионатига кетиш олдидан Тошкентда машғулот ўтказди.

Бугун жамоа аъзолари "City Palace" меҳмонхонасида йиғилишди. Соат 12:30да "Жар" стадионида машғулот бўлиб ўтди. Унда Осиё чемпионатига борадиган барча футболчилар иштирок этишди.

23 нафар футболчидан иборат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йилнинг 2 январь куни навбатдаги йиғинда иштирок этиш учун Дубайга жўнаб кетади. Дубай йиғини тугагач, делегация январда Қатарга йўл олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида “С” гуруҳидан Ироқ, Жанубий Корея ва Яман терма жамоалари билан жой эгаллаган. 12 январда старт оладиган Осиё чемпионатини ўзбекистонлик олимпиячилар 13 январда Жанубий Кореяга қарши ўйин билан бошлайдилар. Сўнгра 16 январда Ироқ билан, 19 январда эса Яман билан ўйнайдилар.

Ушбу Осиё чемпионати Бразилияда бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи турнир ҳисобланиб, унда Осиёнинг 3 та жамоаси, икки финалчи ва 3-ўрин учун учрашув ғолиби мавжуд 3 та йўлланмани қўлга киритади.

Қуйида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган 23 футболчидан иборат таркибини келтириб ўтамиз.


№        
Исм-фамилияси Туғилган санаси       
Амплуаси Клуби
1 Абдумавлон Абдулжалилов          
22.12.94 Дарвозабон “Нефтчи”
Жавоҳир Илёсов 06.02.94 Дарвозабон “Машъал”
Асилбек Омонов 01.09.93 Дарвозабон “Қўқон-1912”
Сардор Раҳмонов 09.07.94 Ҳимоячи “Нефтчи”
 Абдуллоҳ Олимов 11.02.93 Ҳимоячи “Пахтакор”
Максимильян Фомин 21.09.93 Ҳимоячи “Бухоро”
Жавлон Мирабдуллаев 19.03.94 Ҳимоячи “Металлург”
Мухсинжон Убайдуллаев 15.07.94 Ҳимоячи “Пахтакор”
Акромжон Комилов 14.03.96 Ҳимоячи “Бунёдкор”
10  Достон Турсунов 13.06.95 Ҳимоячи “Нефтчи”
11  Жамшид Болтабоев 03.10.96 Ҳимоячи “Пахтакор”
12  Владимир Козак 12.06.93 Ҳимоячи “Пахтакор”
13  Жавоҳир Соҳибов 01.03.95 Ярим ҳимоячи        
“Пахтакор”
14  Отабек Шукуров 22.06.96 Ярим ҳимоячи “Бунёдкор”
15  Достон Ҳамдамов 24.07.96 Ярим ҳимоячи “Бунёдкор”
16  Жалолиддин Машарипов 01.09.93 Ярим ҳимоячи “Пахтакор”
17  Тимур Ҳакимов 23.08.94 Ярим ҳимоячи “Оқ-тепа”
18  Жамшид Искандеров 16.10.93 Ярим ҳимоячи “Пахтакор”
19  Икромжон Алибаев 09.01.94 Ярим ҳимоячи “Локомотив”
20  Ҳусниддин Гафуров 29.07.94 Ярим ҳимоячи “Явор”(Сербия)  
21  Игорь Сергеев 30.04.93 Ҳужумчи “Пахтакор”
22  Элдор Шомуродов 29.06.95 Ҳужумчи “Бунёдкор”
23  Жасурбек Ҳакимов 24.05.94 Ҳужумчи “Сўғдиёна”

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика