

Вакилларимиз автобусда Валенсия шаҳридан Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрига йўл олишди ҳамда манзилга етиб бориб, "Thalasia" меҳмонхонасига жойлашишди. Любинко Друлович шогирдлари кеча бу ерда дастлабки машғулотни ўтказишади. Испаниядаги йиғин давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.



