UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  5 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  2 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  49 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  40 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

Ўзбекистон оқ, Жанубий Корея қизил рангда ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон оқ, Жанубий Корея қизил рангда ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июнь Жанубий Корея терма жамоасига қарши оқ либосларда ҳаракат қилади.
ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 9-тур учрашувлари доирасидаги Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида терма жамоаларнинг менежерлари ўртасида митинг бўлиб ўтди.

Митингда терма жамоалар бўлажак учрашувда қайси рангдаги либосларда ҳаракат қилишлари маълум бўлди. Шундай қилиб, Жанубий Корея миллий терма жамоаси сешанба куни анъанавий қизил футболка ва кўк шортларда ҳаракат қилса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ оқ либосларда тўп суради.

10 июнь куни, шунингдек, бошқа бир қатор ўйинолди тадбирлар ҳам бўлиб ўтади. Жумладан, Тошкент вақти билан 14:30да (Сеул вақти билан 18:30да) Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани якунига етганидан сўнг, Тошкент вақти билан 15:00да (Сеул вақти билан 19:00да) «Seoul World Cup» стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари расмий ўйинолди машғулотларини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашуви 11 июнь, сешанба куни 16:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика