

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакиллари 25 июнга қадар Туркияда йиғин ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, 18 августдан 2 сентябрга қадар Индонезия мамлакатида Осиё ўйинлари мусобақаси бўлиб ўтади. Ҳайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз айнан мана шу мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.




