UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  69 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  1 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Любинко Друлович бошқаришга яқин Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Любинко Друлович бошқаришга яқин

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон олимпия терма жамоасини бошқаришга асосий номзод бўлган сербиялик мураббий Любинко Друлович билан учрашди.

Учрашувда Любинко Друловичнинг ёрдамчилари Завиша Милославлевич ва Небойса Топалов ҳам иштирок этишди.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов сербиялик мутахассисни юртимизда кўриб турганидан хурсанд эканини таъкидлар экан, Ўзбекистон истеъдодларга бой ўлка экани, ана шу истеъдодларни жамлаб, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада мусобақасига йўл олиш асосий мақсад эканини айтиб ўтди.

Бунинг учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилиб, Олимпия терма жамоасининг асосини шакллантириш ишлари аллақачон бошлаб юборилганини қўшимча қилиб ўтди.

Сербиялик мураббий Любинко Друлович Ўзбекистонга ташриф буюрганидан бениҳоя хурсанд эканини билдирар экан, ўзбек футболи билан яқиндан таниш эканини, хусусан, ўзбекистонлик ёшларнинг шу йил Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қандай ўйин намойиш этишгани ва чемпионга айланишганидан хабардор эканини айтиб ўтди. Агар мутахассисга Ўзбекистон олимпия терма жамоаси топшириладиган бўлса, жамоа олдига қўйилган асосий мақсад - Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш учун астойидил меҳнат қилишга тайёр эканини ҳам таъкидлаб ўтди.
 
Айни дамда Любинко Друлович билан музокараларнинг сўнгги босқичи бўлиб ўтмоқда. Агар музокаралар ижобий якунланса, у Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланади.


 


Маълумот учун:  
 
Любинко Друлович
Фуқаролиги
: Сербия
Туғилган санаси: 11 Сентябрь 1968 (50 ёш)
Мураббийлик даражаси: УЕФА "ПРО" дипломи эгаси (2007 йил)
Энг катта ютуғи: Сербия U-19 терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолибликка эришган
 
Мураббий сифатида эришган ютуқлари:
1. Ангола Суперкубоги Ғолиби – "Агосто" ФК 2010-2011
2. Европа U-19 Чемпионати ғолиби – Сербия 2013
3. "Партизан" ФК билан Европа лигаси иштирокчиси - 2015-2016
4. БАА U-19 билан финал қисмига йўл олган - 2017 йил
 
Шахсий ютуқлари:
Сербияда йилнинг энг яхши мураббийи – 2013 йил

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика