UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1

Ўзбекистон МТЖ сентябрда Сурия, октябрда КХДР ва Қатар билан Тошкентда ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ сентябрда Сурия, октябрда КХДР ва Қатар билан Тошкентда ўйнайди

Маълумки, куз ойларида бир қатор ФИФА кунлари мавжуд.

Мазкур кунлардан унумли фойдаланиш мақсадида,  Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
 
6 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин мухлислар учун қулай бўлган пайт соат 20:00да бошланади.
 
Бундан ташқари, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш режалаштирилган. 13 октябрь куни КХДР билан, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.
 
Эктор Купер мазкур ўйин орқали Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боради.
 
Ҳозирда қолган ФИФА кунларида  ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Жумладан, Эрон футбол федерацияси билан ўтказилаётган музокаралар ижобий якунига етса, 11 сентябрь куни юртимиздаги футбол мухлислари Осиёнинг ушбу гранд жамоасини Тошкентда кўришлари мумкин бўлади.

Рейтинг: +89   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика