UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  0 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  5 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  1 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  4 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  4 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  5 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0

Ўзбекистон МТЖ қачон йиғилиши ва қайси пайт Австралияга кетиши ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ қачон йиғилиши ва қайси пайт Австралияга кетиши ҳақида

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Австралияда йиғин ўтказади.

Эктор Купернинг терма жамоамиз рулидаги учинчи йиғини яшил қитъада ўтади. Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аввалига Ливан, кейинчалик эса Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи йиғинга тайёргарликни бошлаш учун 11 ноябрь куни Тошкентда йиғилади. Айнан шу куни пойтахтда йиғиладиган терма жамоамиз кечки пайт Австралияга учиб кетиши кўзда тутилган. Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкент-Сеул-Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга учиши режалаштирилган.

Ўзбекистон терма жамоаси 11 ноябрь куни кечки пайт соат 21:25да Тошкентдан Сеулга чамаси 6 соатдан сал ошиқроқ вақт парвоз қилади. Кейин эса Сеулдан Брисбенга тахминан 9 соатдан сал кўпроқ вақт учишади ва сешанба куни, яъни 13 ноябрда Австралиянинг Брисбен шаҳрига етиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида 15 ноябрь куни Ливанга қарши, 20 ноябрда эса Жанубий Корея билан ўртоқлик беллашувларида майдонга тушади.

Эктор Купер мазкур йиғиннинг кенгайтирилган таркибида 30 нафар футболчини чақириши кутилмоқда. Аммо ҳозирча Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби учинчи йиғинга жалб этиладиган таркибни расман маълум қилгани йўқ.

 

№1 Эктор Купернинг илк йиғинига оид рақам ва фактлар

№2 Эктор Купер бошчилигадаги - Ўзбекистон терма жамоаси йиғини ҳақида (таҳлил)

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика