UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  23 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  4 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  30 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

​Ўзбекистон МТЖ аъзолари Анталия шаҳрига етиб боришди Янгиликлар

​Ўзбекистон МТЖ аъзолари Анталия шаҳрига етиб боришди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун эрта тонгда Тошкент - Истамбул - Анталия йўналишида Туркияга парвоз қилган делегациямиз аъзолари ҳозиргина манзилга етиб боришди. Терма жамоамиз аъзолари Анталиядаги "Cornelia Diamond" меҳмонхонасига жойлашишди. Эртадан Туркиядаги дастлабки машғулотлар бошланади.

Туркиядаги ўқув машғулот йиғинига қуйидаги футболчилар жалб қилинган:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров ("Локомотив")
Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
Санжар Қувватов ("Насаф")
Жавоҳир Илёсов ("Металлург")

Ҳимоячилар:
Егор Кримец ("Пахтакор")
Анзур Исмоилов ("Локомотив")
Достон Турсунов ("Нефтчи")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Олег Зотеев ("Локомотив")
Фаррух Сайфиев ("Пахтакор")
Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков ("Насаф")
Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой)
Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)
Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор")
Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония)
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Азиз Турғунбаев ("Навбаҳор")
Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
Жасур Яхшибоев ("Пахтакор")
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Икром Алибоев ("Локомотив")
Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)

Ҳужумчилар:
Марат Бикмаев ("Локомотив")
Сардор Рашидов ("Локомотив")
Иван Нагаев ("Қизилқум")

Футболчиларимиз 29 декабрга қадар Туркияда йиғин ўтказиб, кейин пойтахтимизга қайтиб келишади. 3 кундан кейин эса Осиё Кубогида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика